Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Сўнгги йилларда мамлакатимиздафуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонунийманфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг малакалиюридик ёрдамга бўлган ҳуқуқини таъминлашгақаратилган кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Буборада адвокатура институти, унинг фаолиятинафақат юридик ёрдам кўрсатиш масаласида, балки одил судловни амалга оширишда ҳам жуда муҳимҳисобланади.
БМТ Конгрессида қабул қилинган “Юристларролига оид асосий принциплар”да адвокатура институтини такомиллаштириш демократик, ҳуқуқий тараққиётнинг бирламчи шарти эканлигиқайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси ПрезидентиШ.Мирзиёев 2022 йил 20 июнда Конституциявийкомиссия аъзолари билан учрашувда суд ва ҳуқуқнимуҳофаза қилувчи органлар билан бирга “. кучлиадвокатура тизимини яратиш асосий вазифамиздир”, деб таъкидлаган эди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида қонунустуворлигини таъминлашда суд-ҳуқуқ тизимидаамалга оширилиши лозим бўлган вазифаларқаторида адвокатура институтини ўзини-ўзибошқарадиган тизимга айлантириш, унинг давлаторганлари ва бошқа тузилмалардан чинакаммустақиллигини таъминлаш, адвокатлар малакасиниоширишнинг замонавий ва халқаро стандартларигамос келувчи ва муқобиллик тамойилига асослангантизимини жорий этиш ва адвокатлар сонини 2000 нафарга кўпайтириш белгилаб берилган.
Малакали юридик ёрдамга бўлган эҳтиёжниадвокатура институтини ҳар томонламаривожлантирмасдан туриб амалга ошириббўлмаслиги эътироф этилиб, янги таҳрирдагиКонституциямизга адвокатурага оид алоҳида янгибоб киритилди. Ушбу бобдаги 141-моддада “Жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридикёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ваўзини ўзи бошқариш принципларига асосланади”, мазмунида ифодаланган янги норма мустаҳкамланди. Бу билан барчага тенг малакалиюридик ёрдам кафолатланмоқда. Бинобарин, малакали юридик ёрдам тегишли малакага эгабўлган ва лицензияга эга адвокатлар томониданамалга оширилади.
Ушбу ислоҳотларнинг давоми ўлароқЎзбекистон Республикасининг Президентитомонидан 2024 йил 27 февраль куни “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги915-сонли Қонун қабул қилинди. Ушбу қонун қабулқилинганлиги муносабати билан ЎзбекистонРеспубликасининг айрим қонун ҳужжатларигаўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишлариниюритиш тўғрисидаги кодексининг 60-моддаси ҳам аризачига нисбатан юридик ёрдам кўрсатилишигаоид нормалар билан тўлдирилди.
Мазкур нормаларда суд аризачининг илтимосигакўра, “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунигамувофиқ давлат ҳисобидан юридик ёрдамкўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишинитаъминлаш чораларини кўриши шарт эканлиги, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиганадвокат жалб этиладиган пайтга қадар суд ишнингмуҳокамасини кейинга қолдириши ва давлатҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнижалб қилишда адвокатнинг ишда иштирок этишитасдиқланган пайтдан эътиборан унга ишгакиришиш учун камида тўрт соат вақт берилишикерак эканлиги белгиланди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”гиқонунининг 9-моддасида давлат ҳисобидан юридикёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмонийшахсларнинг рўйхати келтирилган бўлиб, ундамаъмурий ишлар бўйича кам таъминланганаризачилар мазкур ҳуқуққа эга эканлигикўрсатилган.
Мазкур қонунчиликдаги янгиликнингдолзарблиги шундаки, эндиликда инсон ҳуқуқ ваэркинликларидан бири бўлган малакали юридикёрдам олиш ҳуқуқини таъминлашнинг процессуалҳуқуқий асослари қонунчиликка киритилди. Зеро, янги таҳрирдаги Ўзбекистон РеспубликасиКонституциясининг 29-моддасида инсоннинг шахсийҳуқуқларидан бири сифатида белгиланган ҳар кимгамалакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқикафолатланиши, қонунда назарда тутилган ҳоллардаюридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилишибелгиланган.
Шу ўринда, ислоҳотларнинг давоми сифатидамазкур ҳуқуқ маъмурий суд ишларини юритишиштирокчиларидан бири бўлган учинчи шахсларгаҳам татбиқ қилиниши қонунчиликда белгилансамақсад мувофиқ бўлар эди.
Чунки, процессуал қонунчиликка кўра учинчишахслар икки турга: мустақил талаблар билан арзқилувчи ва мустақил талаблар билан арзқилмайдиган учунчи шахсларга бўлинади. Низопредметига нисбатан мустақил талаблар билан арзқилмайдиган учинчи шахслар аризачи ёки жавобгартомонидан ишга киришади, жавобгар томониданишга киришган ҳолларда аризачининг ҳақ-ҳуқуқларидан фойдалана олмайдилар. Учинчишахслар бу – кўрилаётган маъмурий иш уларнингҳуқуқлари ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатишимумкин бўлган шахслар эканлигини инобатга олганҳолда уларга ҳам давлат ҳисобидан юридик ёрдамолиш ҳуқуқининг назарда тутилиши ўринли бўларэди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”гиқонунининг 9-моддасида фуқаролик ишлари бўйичакам таъминланган даъвогар ва жавобгарлар давлатҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эгаэканлигининг белгиланганлиги жуда ҳам аҳамиятли.
Ушбу ислоҳотлар адвокатуранинг жамиятдагинуфузини оширишга, одил судловга эришишдатарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигипринципини мустаҳкамлашга, суд ва терговжараёнида адвокатлар ваколатларининг тўлақонлиамалга оширилишига, пировардида фуқаролар ҳуқуқва эркинликлари ҳимоясининг янадакучайтирилишига хизмат қилади.
Наманган туманлараро маъмурий суди
раиси Фахриддин Мадрахимов
Наманган туманлараро маъмурий суди
судья ёрдамчиси Бобуржон Хусанбоев
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Анвар Мирзо «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотланди
Одил судлов фаолиятини рақамлаштиришдаги навбатдаги қадам
Байрам арафасида Мажбурий ижро бюроси органлари фахрийлари йўқланди
Наманган вилоят ва туманлараро маъмурий судининг 2025 йил биринчи ярмида одил судловни амалга оширишдаги фаолияти юзасидан
Чустда келин ўзи тушган хонадонга киритилди
Маъмурий судларда давлат божи тўлашдан озод қилиниш тартиби
Кўчмас мулк билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш тартиби
Маъмурий суд ишларини юритишда вакиллик