Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун қабул қилинганда айнан нима мақсад ўйлангани менга номаълум. Бугун тепадан қўрқиш, арбоб билан ўйнашмаслик, сиёсатга аралашмасликни кўпчилик маъқул кўради. Лекин, ногирон бўлган мана бу йигитчада нима айб?
Хабарингиз бор ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар нафақасини олиш учун Барака картаси жорий этилган. Шу йил 28 ноябрь куни ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган икки фуқародан мурожаат келди. Мазмун шундаки, барака картаси очилган, лекин қўлга тегмаган. Бир ойдирки Ногиронлик нафақасини олишнинг имкони йўқ. Андижон вилояти Халқ банки уларни сарсон қилиб юборишган. Ваҳоланки, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги қарамоғида юритиладиган «Baraka Karta» фейсбук саҳифасида «Барака картаси уч иш кунида қўлингизда бўлади» – дея хабар қолдирилган. Бу ҳолатда мурожаатчилар келтирган фактга қарасак, агентлик томонидан лоф урилган. Юқоридаги амалдорларимиз томонидан карта жорий этишда юртимизда айрим банклар қандай тартибда ва қандай “тезкор” ишлаши ҳисобга олинмаган кўринади. Халқ банки 1875 йилда ташкил этилгани ва шу пайтгача фаолиятда эканлиги таҳсинга лойиқ, бироқ ҳозир 2025 йил эканлигини уларга етказиб қўйиш керак чамамда.
Яна бир гап, айбни фуқароларга ағдариш, масалан фуқароларни иловани ишлатишни билмасликда, рўйхатдан ўтишда “ONE ID, MY GOV UZ” каби иловалардан фойдаланиш, ҳисоб очиш, карта бошқа туман филиалига бориб қолгани ва бошқа кўникмаларни билмасликларида айблаш баҳона ёки ечим эмас. Бу ҳукумат идорасининг иловаси ва уларнинг фуқароларга яратган енгиллик ёки оғирлиги маҳсули. Шундай экан маҳаллалардаги Ижтимоий ходимлар фуқароларга бу тизимни тушунтириши, улар билан мунтазам ишлаши, фуқаро картасини қўлига олгунича ҳаракат қилиши ёхуд бошқа йўналишларда ислоҳ керак. Ишонаверинг, мурожаатчилар билан биз каби журналистлар ишлагандан кўра тегишли ташкилот ишлагани мақбул ечим. Биз, баъзи ҳақиқатлар билан ҳатто маликаларнинг ҳам дилини хира қилиб қўйишимиз мумкин. Умуман олганда гап манфаатлар тўқнашуви ёки кимнидир ёмонлашда эмас, балки, фуқароларнинг мушкулини осон қилиш, видеодаги йигитчага тезроқ ёрдам етиб боришида. Шунингдек, 3 кун ичида “Барака карта” қўлингизда бўлади дейилган алдов учун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров ва Халқ банки бошқарув раиси Шуҳрат Атабаев фуқаролардан узр сўраши тарафдориман. Сабаби суриштирувимизга кўра кўпчиликка 3 иш кунида барака картаси етиб бормаяпти. Ҳолбуки, ижтимоий ёрдам пуллари ушбу раҳбариятнинг чўнтагидан берилмаяпти. Вақтида кўрсатилмаган хизмат ёки ёмон кўрсатилган хизмат учун албатта узр сўраш одобдан.
Бизда одат шундай, аввал мутасаддига чиқиб, масала айтилади, ечим берилмаса, эътибор берилмаса кейин ёритамиз. Орадан 5 иш куни ўтди. Мутасаддилар томонидан ҳаракат бўлди, лекин яна ўз ҳолича ташлаб қуйилди. Мен бу мавзуда яна бир неча сатрлар битишим, бир неча қоғозларда фактларни эълон қилишим мумкин эди. Аммо сўзларимни етарлича тушунтира олдим деб ўйлайман.
©️Элдор Мадатов
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ҳимоя ордери ҳақида
MEHNAT QONUNCHILIGINING MILLIY VA XALQARO HUQUQIY ASOSLARI
Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида самарадорлик ва очиқликка йўналтирилган янги ислоҳотлар
ISH VAQTI: HUQUQIY ASOSLARI VA AMALIY TAHLIL
DAVLAT BOSHQARUVIDA KORRUPSIYANING OLDINI OLISH -ADOLATLI JAMIYATNING ASOSIY SHARTI
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.