Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида самарадорлик ва очиқликка йўналтирилган янги ислоҳотлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрда қабул қилинган
ПФ-227-сонли Фармони суд ҳокимияти тизимини янада такомиллаштириш, судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида самарадорлик ва очиқликни оширишга қаратилган яна бир муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлди.
Ушбу Фармон судьяларни танлаш, тайинлаш, баҳолаш ва уларнинг одоб-аҳлоқ меъёрларига риоя қилинишинитаъминлаш каби жараёнларни янада шаффоф ва адолатли йўлга қўйишни кўзда тутади.
Хусусан, Фармонда судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини ва суд мустақиллигига оид илғор халқаро стандартлар кенг жорий этилишини таъминлаш, судьялар корпусини шакллантириш тартибини такомиллаштириш, ушбу жараёнда судьялар ҳамжамияти органлари ролини ошириш ва уларнинг масъулият доирасини аниқ белгилаш, судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида очиқликни таъминлаш, судьяликка номзодларни танлашнинг шаффоф тартибини жорий этишҳамда суд тизимида гендер тенгликни таъминлашимкониятларини кенгайтириш орқали аёл судьялар улушини камида 30 фоизга етказиш асосий мақсадлар сифатида кўрсатилган.
Ушбу мақсадларга эришиш учун соҳада қуйидаги ислоҳотлар амалга оширилиши кўзланмоқда.
• судьяларни навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинлаш (сайлаш) тартибини бекор қилиб, судьялик лавозимларига номзодларни дастлаб беш йил муддатга, кейинчалик муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартибини белгилаш;
• туманлараро, туман, шаҳар судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни аниқ мезонларга кўра судьялар орасида очиқ танлов асосида танлаш тартибини ўрнатиш;
• Судьялар олий кенгашининг доимий асосда фаолият юритувчи судьялари лавозимига номзодларни қоида тариқасида, судья сифатида камида 7 йил ишлаган судьяларорасидан тегишли суд судьялари малака ҳайъатлари томонидан тавсия этиш тартибини белгилаш;
• доимий асосда фаолият юритувчи судьялари таркибини Олий суддан икки нафар, вилоят даражасидаги судлардан етти нафар ва туманлараро, туман, шаҳар судларидан тўрт нафар судьядан иборат таркибда шакллантириш тартибини жорий этиш;
• судьялик лавозимларига номзодларга туманлараро, туман, шаҳар судларининг раиси ва судьяси, ҳарбий судлар, вилоят даражасидаги судларнинг судьяси лавозимлари учун судьялар малака ҳайъатлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди, вилоят даражасидаги судларнинг раиси ва раис ўринбосари ҳамда Олий суд судьясилавозимлари учун эса Судьялар олий малака ҳайъати томонидан хулоса бериш тартибини белгилаш;
• “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасини Судьялар олий кенгашининг ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилиш, судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолашда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланишни йўлга қўйиш;
• адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарганлик учун жавобгарликни белгиловчи қонунчилик нормаларини суд мустақиллигига оид халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш;
• Кенгаш аъзоларининг суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш борасидаги фаолиятига аралашганлик учун жиноий жавобгарлик чораларини белгилаш;
• судьяга нисбатан интизомий иш кўриб чиқишда унинг ҳимояга бўлган ҳуқуқини тақдим этиш;
• қуйи судьялик лавозимига ўтказиш интизомий жазо чорасини жорий этиш;
• интизомий жазо амалда бўлган вақтда юқори судьялик лавозимига тавсия этилмаслик;
• судьяни интизомий жавобгарликка тортиш асосларининг аниқ мезонларини белгилаш.
Шунингдек, Фармон билан Судьялар олий кенгашининг судьялар корпусида гендер тенгликни таъминлаш мақсадидаОдил судлов академиясининг касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилишда ҳар йили заруратга қараб хотин-қизлар учун квота белгилаш ҳақидаги таклифи қабул қилиниб, ташаббускор судьялар гуруҳи томонидан Ўзбекистон аёл судьялар ассоциациясини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқилгани маълумот учун қабул қилинган.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ушбу Фармон фуқароларнинг суд-ҳуқуқ тизимига бўлган ишончиниошириш ва суд мустақиллигини кафолатлашни таъминлашда муҳим дастуриамал вазифасини бажариши, суд тизимини замонавий талаблар асосида ислоҳ қилиш ва одил судловтамойилларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси А.Дадабаев
ISH VAQTI: HUQUQIY ASOSLARI VA AMALIY TAHLIL
DAVLAT BOSHQARUVIDA KORRUPSIYANING OLDINI OLISH -ADOLATLI JAMIYATNING ASOSIY SHARTI
КОНСТИТУЦИЯ – ОЛИЙ ЮРИДИК ҲУЖЖАТ
Ислоҳотлар жаҳон давлатлари стандартларига мос
Коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз
Ўзбекистон ижтимоий давлат эканининг Конституциядаги ифодаси