НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Россия ўз нефт ва газини Ҳиндистонга арзон нархда бўлсада сотиш мақсадида миллионлаб ҳинд мигрантларини ҳеч қандай шартларсиз иш билан таъминлашга мажбур бўлди. Илк босқичда ўн ва юз минглаб ҳиндлар Москвага кела бошлади. Улар на рус тилидан имтиҳон топширди на патент каби документлар тайёрлади. Санкцияларга қарамай Ҳиндистон рус товарларини бозордан анча арзон нархда яширин йўллар орқали шу ҳисобдан харид қила бошлади.
Табиатан севги муҳаббатга ишонувчан ҳинд эркаклари рус қизлари билан танишиш ортида ФСБнинг махсус режаси ётар эди. Интернет тармоғида ҳиндистонлик мигрантлар ва рус аёллари ўртасидаги ишқий муносабатларни кўрсатувчи роликлар тарқала бошлади. Буни кўрган бошқа ҳиндлар ҳам Россия томон келишга ошиқди. Жими жими!-деб рус аёллари ҳиндлар билан никоҳ тузишга киришди. Рус тилини билмайдиган ҳинд мигрантлар ўзида йўқ бахтиёр ҳозирги кунда.
Наташалар ҳиндистонлик эрига: Севгилим мани десанг урушга бориб қаҳрамонлик кўрсат! Шунда сени севгинга ишонаман! -деб шарт қўймоқда. Ҳиндлар билар билмас шартномага имзо чекиб, Украинага ўлиш учун жўнамоқда. Ўртада Россия ҳарбий салоҳиятини шу йўл билан мустаҳкамлаб турса, Наташалар ошиқ эрини ўлимини кутиш билан овора. Шуни ҳисобига рус аёллари катта даромад олиш илинжида. Қойилмисиз?!
Бугунги кунгача расман 50дан ошиқ ҳиндлар урушда нобуд бўлган, қолганлари Намасте дрон!-деб ўлимини кутмоқда. Ҳиндистонлик сиёсатчилар еб қўйганини энди тушуниб етган бўлсада лекин Наташалар учун келувчи ҳиндлар Россия томон ошиқмоқда.
Шу схемани билиб олинг Россияда ишлаб юрган азиз юртдошлар. Нахее муҳаббат!-денгда урушга аралашиб қолмангда оилангизни ўйлаб соққани қилинг!
Мардон Аслонов
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари