Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
Мажбурий ижро бюроси Поп туман бўлими томонидан тегишли давлат идоралари, маҳаллий ҳокимлик ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ижроси таъминланмоқда.
Хусусан, инсон ҳаёти ва соғлиги учун хавф туғдириши мумкин бўлган, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ҳамда тегишли рухсатномаларсиз ноқонуний тарзда ташкил этилган кўнгилочар объектларни буздириш ишлари олиб борилмоқда.
Бу каби объектлар орасида турли аттракционлар, шунингдек, баландликда жойлашган кўприклар ҳам мавжуд бўлиб, улар фуқаролар, айниқса болалар ҳаёти учун жиддий хавф манбаи ҳисобланади.
Аниқланишича, мазкур ноқонуний қурилмалар Поп туманининг Чодак ҳудудида қонун талабларига зид равишда ўрнатилган. Суд қарорига мувофиқ, уларни бартараф этиш ишлари белгиланган тартибда, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси томонидан бу каби чора-тадбирларнинг амалга оширилиши аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ноқонуний фаолиятга чек қўйиш ҳамда жамоат тартибини мустаҳкамлашга қаратилган. Шу билан бирга, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қонун талабларига қатъий риоя қилиш, тегишли рухсатномаларни расмийлаштириш ва хавфсизлик меъёрларига амал қилиш зарурлиги яна бир бор эслатиб ўтилмоқда.
Аҳоли ва тадбиркорлардан қонунбузилиш ҳолатларига бефарқ бўлмаслик, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан тегишли идораларга мурожаат қилиш сўралади.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари