Рақобатбардош маҳсулотлар рўйхати шакллантирилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 февралдаги ПФ-17- сонли “Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида ”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Президент Фармони билан янги инструментлар, 2026 йил 1 июлдан бошлаб: республика ва минтақа бозорини таҳлил қилиниб, миллий иқтисодиётга қўшиладиган қиймат занжирларини оширишга хизмат қилувчи ўзлаштириш тавсия этиладиган рақобатбардош маҳсулотлар рўйхатини соҳалар кесимида босқичма-босқич шакллантириб, эълон қилиб борилиши белгиланган.
Шунингдек, Фармон ижроси бўйича қабул қилинган қарорга мувофиқ Рақобат қўмитасига бозорларни тўйинганлик даражасини ўрганиш топширилган.
Бугунги кунга қадар, юқоридаги каби республика ва минтақа бозори йўналишидан Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан товар ва молия бозорлари ҳамда иқтисодиёт тармоқларида илғор эконометрик ва инновацион ёндашувлар асосида 150 дан ортиқ таҳлил ишлари амалга оширилиб, мамлакатимизда ишлаб чиқаришга тавсия қилинадиган маҳсулотлар бўйича 110 турдаги товар бозорлари аниқланди ва тадбиркорлик имконияти бор соҳалар — маҳсулотлар билан тўйинганлик кесимида рўйхати эълон қилинди.
Таҳлилий маълумотлар инфографика кўринишида Қўмитанинг ижтимоий тармоқлари ва Марказнинг веб-сайтлари орқали кенг жамоатчиликка маълум қилиниб борилмоқда. Бу эса, инвесторлар ва тадбиркорларга ишлаб чиқариш учун тавсия этилиши мумкин бўлган товарлар ҳақида очиқ манбаларда шаффоф ва ишончли ахборотлардан фойдаланиш имконини бермоқда.
Эконометрик таҳлиллар:
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари бозорларида нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида, ишлаб чиқаришдан бошлаб якуний истеъмолчигача бўлган босқичлари таҳлил қилиниб, эконометрик инструментлар асосида қисқа муддатли нарх прогнозлари амалга ошириб келинмоқда.
Тухум, сут, сабзи, пиёз, картошка, мол ва парранда гўшти бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотлар ва таклифлар Қўмита томонидан мунтазам равишда Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларга киритилмоқда.
Индекслар:
Республика иқтисодиётида рақобат ва ишбилармонлик муҳитини баҳолашнинг ўзига хос “барометри” ҳисобланадиган бизнес фаоллиги ва ҳудудий рақобатбардошлик индекслари ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.
Бизнес фаоллиги индексини (БФИ) ишлаб чиқишда АҚШнинг Purchasing Manager’s Index (PMI) ва бошқа шу каби амалиётда кенг қўлланилаётган методологиялар асос сифатида олинди.
Халқаро тан олинган ПМИга кўра, БФИ кўрсаткичи 50 банддан юқори бўлса, бу иқтисодиётда барқарор ўсиш ва фаолликнинг ортиб бораётганини билдиради.
Ҳудудий рақобатбардошлик индекси АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилди ҳамда ҳисобланди.
Индекс республиканинг 14 та маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида инвестицияларни жалб этиш, меҳнат ресурслари ва инфратузилмани ривожлантириш, ижтимоий барқарорликни сақлаш ҳамда рақобат муҳитини ривожлантириш каби муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларни тизимли равишда таҳлил қилади.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан товар ва молия бозорлари ҳамда иқтисодиёт тармоқларида илғор эконометрик ва инновацион ёндашувлар асосида таҳлил ишлари тизимли олиб борилмоқда.
Рақобат қўмитаси ахборот хизмати
Маъмурий процессуал муомала лаёқати
Маъмурий суд ишларини юритишда вакиллик тушунчаси ва турлари
Россияда янги фирибгарлик схемаси айланмоқда
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
Рақобатбардош маҳсулотлар рўйхати шакллантирилади
Ҳиндистонда аттракцион қулаб тушди