Маъмурий суд ишларини юритишда вакиллик тушунчаси ва турлари
Суд амалиётида муҳим масалалардан бири бу ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини вакиллар орқали ҳимоя қилинишини таъминланишидир.
Ушбу ўринда савол туғилади, Хўш, барча шахслар ҳам ўзларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиниши усули ва тартибларидан хабардорми?!
Юридик ва жисмоний шахслар ўзларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд тартибида ҳимоя қилиш мақсадида вакиллар орқали иштирок этишади.
Суд амалиётида кўпчилик фуқароларимизда ўз ҳуқуқлари
ва манфаатларини судда фақат адвокатлар орқали ҳимоя қилиниши мумкин деган фикр шаклланиб қолганлигини ҳам кўришимиз мумкин.
Ҳа, албатта вакил сифатида судда иш юритиш бу адвокатларнинг профессионал фаолияти ҳисобланади.
Бироқ, қонунчиликда адвокатлардан ташқари юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг номидан иш юритишга бошқа шахслар ҳам ҳақли эканлиги белгиланган.
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг
60-моддасига кўра, қуйидагилар шартнома бўйича (ихтиёрий) вакил бўлиши мумкин:
– адвокатлар;
– насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ёки ён шажара бўйича қариндошлар, шунингдек эр (хотин) ёхуд унинг қариндошлари;
– юридик шахсларнинг ходимлари — ушбу юридик шахсларнинг ишлари бўйича;
– нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари — ушбу ташкилотлар аъзоларининг ишлари бўйича;
– қонунга биноан бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари;
– биргаликда процессуал иштирок этувчилардан бири бошқа биргаликдаги иштирокчиларнинг топшириғи бўйича;
– ишни кўриб чиқаётган суд томонидан ишда жисмоний шахсларнинг вакиллари сифатида иштирок этишга рухсат берилган шахслар.
Мисол учун, фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судда уларнинг номидан вакил сифатида ҳудудий фермерлар кенгаши қатнашиши ёки фуқароларнинг ҳуқуқлари
ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судда уларнинг номидан вакил сифатида адлия органлари ҳам қатнашиши мумкин.
Улуғбек МУХИДДИНОВ
Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси
Даврон ҒУЛОМОВ
Наманган туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган 2025 йил 26 декабрдаги Мурожаатномасидаги олтинчи йўналиш мазмун-моҳияти
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари