Дастлабки эшитув институти
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
ПҚ-33-сонли Қарорига кўра, одил судлов тизимида кўплаб ислоҳотлар амалга ошириш назарда тутилган. Бундай ислоҳотлардан бири маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки эшитув институти ҳисобланади.
Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳамда ишончли ҳимоя этилишини таъминлаш ва маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиқиб янада такомиллаштириш мақсадида маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий этилмоқда.
Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув қонунда назарда тутилган ҳолларда ўтказилади. Дастлабки эшитувда аризачининг талаблари ва жавобгарнинг эътирозлари аниқлаштирилади, аризадаги камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Талабларни исботлаш учун аризачига зарур далилларни ҳамда жавобгарга фикрни ёзма равишда тақдим этиш бўйича тушунтиришлар берилади. Аризадаги талаблар ва ишдаги далилларга судья томонидан дастлабки ҳуқуқий баҳо берилади, яъни талабларни аниқлаштириш, ишга дахлдор бўлмаган тарафларни алмаштириш, қўшимча жавобгарни жалб қилиш каби ҳаракатлар амалга оширилади. Лекин кўрилаётган ишнинг мазмунан ҳал этилиши бўйича якуний фикр билдиришга йўл қўйилмайди. Дастлабки эшитув ариза судга келиб тушган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказилади, ушбу муддат суд муҳокамаси учун белгиланган муддатга киритилмайди. Дастлабки эшитув натижасига кўра аризани қайтариш ёки иш бўйича суд муҳокамасини тайинлаш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Дастлабки эшитув институтини жорий этилиши билан судга мурожаат қилувчиларнинг ортиқча оворагарчилигини камайтириб, судлардаги иш ҳажмининг ортишини олдини олади.
Шерзоджон ОЛИМЖОНОВ
Наманган вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси
Наманган вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов БМТнинг Глобал форумида нутқ сўзлади!
Маъмурий процессуал муомала лаёқати
Рақобатбардош маҳсулотлар рўйхати шакллантирилади
Маъмурий суд ишларини юритишда вакиллик тушунчаси ва турлари
Россияда янги фирибгарлик схемаси айланмоқда
Дастлабки эшитув институти
Судьянинг хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқи