Судьянинг хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқи
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2024 йил
15 майдаги 1903-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар одоби кодексининг 1-моддасига кўра,ушбу Кодекс судья учун одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ касбий фаолиятида, шунингдек хизматдан ташқари вақтда амал қилиши лозим бўлган одоб-ахлоқ, хулқ-атвор қоидаларини белгилайди ва ундаги қоидалар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларининг чекланиши деб талқин этилмаслиги кераклиги, Кодекс билан тартибга солинмаган масалалар юзага келган тақдирда, судьялар жамиятда мавжуд бўлган одоб-ахлоқ меъёрларига, шунингдек судьялар одоб-ахлоқини тартибга солувчи халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принципларига амал қиладилар, деб кўрсатилган.
Шу боис, судья хизматдан ташқари вақтда жамиятда умумэътироф этилган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши, жамоатчилик билан муносабатда камтар ва босиқ бўлиши, кибрга берилмаслиги, судья эканлигини заруратсиз билдиришдан тийилиши лозим. Судья сиёсий ва диний мазмунга эга митинг ва намойишлар шаклидаги оммавий тадбирларда иштирок этмаслиги керак.
Судья жамиятнинг бошқа иштирокчилари билан муносабатда суднинг нуфузи, судьялик шаънига путур етказадиган ва судьянинг жамиятдаги юксак мақомига мос келмайдиган муомала маданиятидан, шунингдек кўнгилочар тадбирларда иштирок этишда судьянинг нуфузига доғ туширадиган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши лозим.
Судья муайян суд иши бўйича ҳуқуқий маслаҳат беришга ва ўз фикрини билдиришга, шунингдек судда кўрилган ёки суд иш юритувидаги ишларни хизматдан ташқари ҳолатда муҳокама қилишга ҳақли эмас.
Шунингдек, Судьялар ахлоқининг бангалор принципларида ҳам судьянинг ахлоқ меъёрларига риоя этишга оид принципида ахлоқ меъёрларига риоя этиш, бунга амал қилишни намойиш этиш судьялар фаолиятининг ажралмас қисмидир, деб қайд этилган.
Бунда, судья ўз лавозими билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширишда нотўғри ахлоқ кўринишларига йўл қўймасдан, ахлоқ меъёрларига риоя этиши, хусусан, судьянинг ахлоқи лавозимининг юксак мартабасига мос бўлиши лозимлиги, судья ва унинг оила аъзолари судья ўз лавозим мажбуриятларини бажариши муносабати билан содир этган, содир этмоқчи бўлган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида ҳар қандай совға, ссудалар, васиятлар ёки бошқача шаклдаги ёрдамни талаб этиш ёки қабул қилишга ҳақли эмаслиги баён қилинган.
Хулоса ўринда шуни айтиш жоизки, судья ўз фаолиятида ҳам, шахсий ҳаётида ҳам юқоридагиахлоқий меъёрларга риоя қилиши шарт. Унинг хулқи суд ҳокимиятининг нуфузи ва жамият ишончини таъминлашга хизмат қилиши лозим.
Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси Р.И.Хошимхожаев
Наманган туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси М.Йўлдошалиев
Маъмурий процессуал муомала лаёқати
Маъмурий суд ишларини юритишда вакиллик тушунчаси ва турлари
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT
Ozodlik yo’lchisi
3 janrni o’zida mujassam qilgan shoh asar
Hamza Hakimzoda Niyoziy: Tarixiy haqiqat va asossiz mish-mishlar tahlili
Судьянинг хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқи
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов БМТнинг Глобал форумида нутқ сўзлади!