“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Давлатобод туманидаги «Афсоналар водийси» тематик паркида ташкил этилган матбуот анжуманда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Б. Нуритдинов, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Матбуот анжумани давомида фестивалнинг асосий мақсади — ёш автоҳаваскорларни қўллаб-қувватлаш, автомобиль тюнинги ва автоспортни ривожлантириш, шунингдек, автотуризм салоҳиятини ошириш экани таъкидланди.
Маълум қилинишича, фестивал дастуридан автомобиллар кўргазмаси, тюнинг қилинган замонавий ва классик автомобиллар намойиши, авто спорт ва картинг мусобақалари, автомобил таъмирлаш бўйича беллашувлар ўрин олган.
Ташкилотчилар фестивал меҳмонларини жонли автошоу, қизиқарли мусобақалар ва кўтаринки кайфият кутаётганини алоҳида таъкидладилар.
Матбуот анжумани якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан берилган саволларга мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.
Ўткирбек Абдувалиев, журналист
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки