Байден инфляция ҳақида савол берган журналистни ҳақорат қилди
АҚШ Президенти Жо Байден “Fox News” мухбирининг инфляция ҳақидаги саволига жавобан уни “итвачча” деб атади. Давлат раҳбари, афтидан, микрофон ёқилганидан бехабар бўлган. Ҳодиса Президентнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари билан Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувида эфирга узатилган.
Учрашув олдидан журналистлар Байдендан Украина атрофидаги вазият ҳақида сўрашни бошлаган. Президент бундан норози бўлган, чунки мухбирлар у ўз ёрдамчилари билан муҳокама қилмоқчи бўлган нархларнинг пасайиши ҳақида эмас, балки Россия ва Украина ҳақида сўраган.
Шунда “Fox News” мухбири Питер Дуси Америка раҳбарига савол берган: “Инфляция ҳақидаги саволларга жавоб берасизми? Сизнингча, инфляция оралиқ сайловларда сиёсий масъулиятми?” Шундан сўнг журналистлар йиғилиш учун олиб чиқила бошланган.
“Бу кўпроқ қиймат. Кўпроқ инфляция. Қандай аҳмоқлик, итвачча”, дея истеҳзо билан жавоб берган Байден.
Байден микрофони ўчирилган деб ўйлаган бўлиши мумкин. Оқ уй ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бермаган.
Маълумот ўрнида, ўтган йили АҚШда инфляция деярли 40 йил ичида рекорд даражада юқори бўлган.
Манба: Qalampir.uz
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Олаф Шольц ваколатидан озод этилди