Ҳозирда 4000 дан ортиқ зиёратчиларимиз Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб турибдилар.
Мадина шаҳридаги «PullMan Zam Zam» меҳмонхонасида юртдошларимиз карантин талабларига мувофиқ ҳар бир хонага 2 кишидан қилиб жойлаштирилиб, тиббий ниқобда юришлари таъминланмоқда.
Айни пайтда Маккаи мукаррамада Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Андижон вилояти ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган зиёратчиларимиз 5 вақт намозларини Ҳарами шарифда адо этиш бахтига муяссар бўлмоқдалар. Бу ерда зиёратчиларимиз Савр ва Нур тоғлари, Арафот майдони, Мино, Муздалифа водийлари каби мўътабар қадамжоларга ташриф буюрмоқдалар.
Зиёратчиларимизнинг барчалари соғ-саломат.
Манба: Расмий хабарлар I Официальные новости