FIFA Эквадор терма жамоасини 2022-йил Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтувчи Жаҳон чемпионатидан четлатди. Бу ҳақда Испаниянинг “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.
Хабарларда айтилишича, чилилик юрист Эдуардо Карлессо Эквадор терма жамоаси футболчиси Байрон Кастильонинг асли колумбиялик эканини ҳамда эквадорликлар шарафини ҳимоя қилиши мумкин эмаслигини исботлаб берган. Маълум бўлишича, Кастильонинг ота-онаси Колумбиянинг Тумако шаҳрида турмуш қурган ва футболчи ўша ерда туғилган. Шунингдек, юристнинг даъвосига кўра Кастильо 1998 йил Эквадорда эмас, 1995 йил Колумбияда туғилган. Унинг паспортидаги бармоқ изи ҳам ҳақиқий эмаслиги айтилган.
Мундиалда Эквадорнинг ўрнини Чили эгаллаши кутилмоқда. Бу ҳақда италиялик машҳур журналист-инсайдер Фабрицио Романо хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, Қатардаги Мундиал жорий йилнинг 21 ноябридан, 18 декабрига қадар бўлиб ўтади.