Telegram’да пуллик обуна хизмати жорий этилди
Павел Дуров Telegram’га пуллик обуна хизмати жорий этилганини расман эълон қилди ва бу нима учун кераклигини тушунтирди:
«Биз энг талабчан мухлисларимизга кўпроқ имкониятлар тақдим этишнинг ягона йўли — юқори даражадаги қулайликларни пуллик қилиш эканлигини англадик. Шу ойда Telegram-Premium обуна режасини тақдим этамиз. Ҳар кимда қўшимча функциялар, тезлик ва ресурсларни харид қилиш имкониятлари мавжуд бўлади. Бу шунингдек, фойдаланувчиларга Telegramни қўллаб-қувватлаш ва янги функцияларни биринчилардан бўлиб қабул қиладиган клубга қўшилиш имконини беради», — деб ёзди Дуров ўз каналида.
Унга кўра, барча мавжуд функциялар бепул бўлиб қолади ва кўплаб янги бепул функциялар пайдо бўлади.
Маълум қилинишича, ҳатто Telegram-Premium`га обуна бўлмаган фойдаланувчилар ҳам унинг баъзи афзалликларидан фойдаланишлари мумкин, масалан, premium фойдаланувчилари томонидан юборилган катта ҳужжатлар, медиа ва стикерларни кўриш ёки агар улар хабар остида бўлса, реакцияларни қўшиш имкониятига эга бўлади.
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов БМТнинг Глобал форумида нутқ сўзлади!
Ҳиндистонда аттракцион қулаб тушди
Ҳиндистондан чиққан ўта хавфли «Нипаҳ» вируси тарқала бошлади
Россияда янги фирибгарлик схемаси айланмоқда
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди