НОҚОНУНИЙ ДОРИ САВДОСИ
Жиноятчини сим тўрлар ортига элтди
Беш фарзанднинг отаси, эллик ёш арафасидаги бу кимсанинг ҳаёт йўли ҳавас қиларли эмас. Аксинча, боши берк кўчалар, қалтис йўллар уни шу пайтга қадар уч марта суднинг қора курсисидан жой олишга мажбур этган, қонун, унга зид ҳаракат ва жавобгарлик билан юзма-юз бўлган.
5 бола, уларнинг тақдири, оила тўкислиги, рўзғор бутлиги нима бўлди экан ота бўлмиш жиноят кўчасида саросар кезган дамларда, деган ўй ўтади ҳар қандай соғлом фикрли инсон тасаввуридан.
Аммо унинг ўзи-чи, бу ҳақда ўйладимикан?
Тақдирига қора чизиқлар тортган қилмишлари ҳақида ўйлаганида, улар оқибатидан хулоса ва сабоқ чиқарганида яна қайта қалтис йўлга қадам қўймаган бўларди.
Ахир оила бошининг қайта-қайта адашишидан ундаги ҳамма, хусусан, болалар ҳам азият чекади-ку.
Шу йилнинг баҳори, 28 апрель ниҳояланаётган кунлар. “Анаш” исмли таниши қўнғироқ қилиб, Қирғизистондан Ўзбекистонга бир коробка дорини олиб ўтиб, Тошкентдан келаётган харидорга 5000 АҚШ доллари эвазига бериб юборишини айтади.
Эгри йўллар, қалтис қадамлар бегона бўлмаган шахс бу таклифга кўниб, 5600 дона “Регапен прегабалин 300 мг” номли дорини Янгиқўрғоннинг “Сойбўйи” МФЙ ҳудудидаги “ўзбек – қирғиз” давлат чегарасининг сим тўсиғи орқали қирғизистонлик танишидан қабул қилиб олиб, харидорга етказишга ошиқади.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлат Божхона қўмитаси раиси номига ариза қилинганини билмасди. Воситачи бамайлихотир дориларни харидорга топшираётган пайтда ДХХ ва ДБҚ, ИИВ ва Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан қўлга олинади.
Оқибатда 5600 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига кирувчи дори воситаларини қонунга хилоф тарзда ўтказишга қўл урган шахснинг қилмишига нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари якунига кўра баҳо берилиб, унга нисбатан суд ҳукми билан 5 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Давлатмирза КАМИЛОВ,
Наманган вилояти судиининг судьяси
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.