1
1
Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 44-модда.
Дарҳақиқат, шундай.
Барча фуқаролар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бузилган ҳуқуқлари юзасидан судга оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилишлари мумкин.
Судларга икки хил тарзда мурожаат қилиш мумкин:
биринчиси, бу оддий хат тарзида (муайян иш билан боғлиқ бўлмаган) мурожаатлар, яъни ариза, таклиф, шикоятлар билан;
иккинчиси, муайян низо ёки иш билан боғлиқ бўлган мурожаатлар, яъни ариза, даъво аризаси, илтимоснома, шикоятлар билан.
Биринчи жиҳатда мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда, яъни судга келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши лозим. Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш муддати узайтирилганда бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.
Иккинчи ҳолда мурожаатлар тегишлича фуқаролик ишлари бўйича судларда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида, жиноят ишлари бўйича судларда Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида, маъмурий судларда Ўзбекистон Республикаси Маъмурийсуд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Даъво аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак
Даъво аризасига қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Ариза – буйруқ тартибида иш юритиш бўйича, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича, шунингдек, маъмурий ишлар бўйича берилади.
Даъво ариза шаклига қўйилган талаблар ариза шаклига ҳам татбиқ этилади.
Шикоят – суд ҳужжатлари устидан норози бўлиб апелляция,кассация шикоятлари шаклида берилади.
Апелляция-ишни дастлабки тарзда кўриб чиққан суднинг қарори устидан ушбу қарор қонуниний кучга киргунига қадар бериладиган шикоят;
Кассация-ишни дастлабки тарзда кўриб чиққан суд қарори устидан ушбу қарор қонуниний кучга кирганидан кейин бериладиган шикоятдир.
Мухаммадсодиқ Раҳимов,
Наманган туманлараро маъмурий судининг судья ёрдамчиси
Баҳодир Мамадалиев,
Наманган туманлараро маъмурий судининг архив мудири