1
1
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Янги таҳрирдаги Қонун 9 та боб ва 49 та моддадан иборат.
Қонунни ишлаб чиқишда масъул идоралардан кўплаб эксперт ва мутахассислар иштирок этган.
Қонунни ишлаб чиқишда халқаро молия институтлари экспертларининг жами 38 та тавсияси инобатга олинди (шу жумладан Жаҳон банкининг 26 та, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 11 та ва Осиё тараққиёт банкининг 1 та тавсиялари).
Ушбу Қонун билан амалда бўлган «Рақобат тўғрисида»ги (2012 йил) ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги (1999 йил) қонунлар бирлаштирилди.
Қонун билан рақобат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди. Қонунга кўра, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органи (монополияга қарши орган) ҳисобланади.
Ушбу Қонуннинг мақсади товар ёки молия бозорларида рақобатнинг чекланишига, шунингдек рақобат ёки табиий монополия шароитларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни назорат қилишни амалга ошириш ҳамда уларга чек қўйиш билан боғлиқ бўлган, рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонунга бир қатор янги, жумладан, монополияга қарши комплаенс тушунчаси киритилди.
Монополияга қарши комплаенс фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиши хатарларини аниқлаш ва мазкур хатарларнинг олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизимидан иборат.
Монополияга қарши комплаенс мажбурий тартибда:
Қонунда устун мавқени белгилашнинг янги мезонлари киритилди.
Унга кўра, табиий монополия субъектлари ҳам устун мавқега эга субъектлар қаторига қўшилди.
Қонунга кўра, давлат хўжалик юритувчи субъектларга солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, грантлар, давлат кафолатлари, имтиёзли кредитлар, эксклюзив ҳуқуқлар, давлат мулкини имтиёзли нархларда сотиш ва ижарага бериш, ер ресурсларидан ва ерости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқларини имтиёзли шартлар асосида бериш ҳамда бошқа преференциялар ва афзалликлар тарзида давлат ёрдамини бериши мумкин.
«Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири билан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилди.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киртилган ўзгартиришга кўра:
Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органига ахборот тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд унга била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этганлик:
Илгари: фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваригача жарима қўлланилган.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахси томонидан хомашё, товарлар эркин ҳаракатланишини ва реализация қилинишини ҳамда хизматлар кўрсатилишини қонунга хилоф равишда чеклаш:
Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни амалга ошириш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ёки махсус электрон тизим воситасида хабарномаларни қабул қилиш ваколатлари ёки рўйхатга олиш ёхуд аккредитациядан ўтказиш ваколатлари берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари ёхуд юридик шахсларнинг бирлашмалари томонидан рақобатни чеклайдиган қарорлар қабул қилиш:
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умаров Комилжон Жакбарович