Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида янада мустаҳкам ўрнига эга бўлиб бормоқда. Мамлакатдаги ҳар бир соҳага замонга хос ва мос тарзда эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистонда янгиланган Конституция бўйича ўтказилган умумхалқ референдуми миллий тараққиётимизнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Асосий қонунимизда миллати, тили ва динидан қатъий назар, барча фуқароларнинг тенглиги, инсон ҳуқуқлари, сўз ва виждон эркинлиги принципларига садоқат яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Ўзбекистон мазкур ҳуқуқий асосга таяниб қабул қилган “Ўзбекистон – 2030” тараққиёт стратегияси орқали ўзининг сиёсати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғун эканлиги яна бир бор кўрсатди.

Жорий йилнинг сентябрь ойида АҚШнинг  Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси
78-сессиясининг умумсиёсий мунозаралари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Давлат раҳбари ўз нутқида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва ортга қайтмас тус олган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, глобал ва минтақавий кун тартибидаги энг долзарб масалалар ечимига қаратилган қатор ташаббусларини илгари сурди.

Шу жумладан, ҳамжиҳатлик ва амалий ҳамкорлик рухини сақлаш, умумий манфаатларни мавжуд зиддиятлардан юқори қўйган ҳолда мамлакатларни жипслаштириш зарурлиги, шунингдек, Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсати қатъий давом эттирилаётганлиги, мамлакатимиз “Инсон қадри ва манфаатлари учун” деган эзгу ғоя асосида демократия ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган туб ислоҳотлар йўлидан дадил илгари бораётганлиги, “Инсон – жамият – давлат” деган тамойилни Конституция ва қонунларимиз, бутун фаолиятимизга чуқур сингдиришимиз зарурлиги, инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонуний манфаатларини таъминлаш, инсон қадрини улуғлаш учун олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг диққат марказида турганлиги, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад “Инсон қадри учун” тамойилини ҳаётга тўлақонли татбиқ этиш, ҳуқуқлари бузилган ҳар қандай шахсни қонун билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликлар билан таъминлаш эканлиги таъкидланди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакатимиз ривожининг муҳим фундаментал асосларини ўзида қамраб олган бўлиб, фаолиятимизнинг устувор вазифаларини белгилаб берди. Муҳими, мазкур ҳужжат халқаро ҳамжамият олдида  давлатимиз мавқеи ва обрўсини янада мустаҳкамлашга, инсон қадрини улуғлашга хизмат қилади.

Озодбек Зиявитдинов,

Наманган туманлараро маъмурий судининг раис

.

от Admin