Тадбиркорларга яна бир енгиллик.
Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб қувватлашга устувор аҳамият берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 февралдаги “Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги ПФ-39 сонли Фармони солиқ қонунчилигини бузганлик учун тадбиркорларга жавобгарликни либераллаштириш имконини беради.
Фармон билан, фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузганлик, шунингдек, товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун молиявий жарима миқдорини ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи, ҳуқуқбузарлик молиявий жарима қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида ўрнатиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланиб, мазкур Фармон кучга киргунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилган молиявий жарималар бўйича мавжуд қарздорликнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилиши ва ҳисобдан чиқарилган қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилиши белгиланди.
Бундан ташқари, мазкур Фармондан келиб чиққан ҳолда Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жарималар ва маъмурий жазо чоралари қўлланилмаслиги ҳамда бир ой муддатда Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритишга қаратилган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, мазкур Фармон кучга киргунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун ундирилган жарима суммаларининг 98 фоизи келгуси тўловлар ҳисобига белгиланган тартибда тегишли тадбиркорлик субъектларига қайтарилиши кўрсатиб ўтилди.
Хулоса қилиб айтганда, давлат раҳбари томонидан тадбиркорлик субъектларига қаратилаётган юксак эътибор иқтисодиётни янада либераллаштириш, тадбиркорларнинг жамият тараққиётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, ишбилармонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳамда самарали фаолиятини таъминлаш ва пировардида аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.
Озодбек Зиёвиддинов,
Наманган туманлараро маъмурий судининг раиси
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.