УСТУВОР ВАЗИФАЛАР, МУҲИМ МЕЗОНЛАР
“Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ – 71-сон, 21. 04. 2025 йил) қабул қилинди.
Фармонга кўра, Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 2025 йил 5 мартда ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва амалий чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
ИЛЛАТГА МУРОСАСИЗ МУНОСАБАТ
“Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-147-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
давлат хизматларини кўрсатишда коррупциявий омилларни бартараф этиш, маиший коррупциянинг олдини олиш, шу жумладан, рақамлаштириш, бюрократияни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларникоррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ваякунлари бўйича аниқланган коррупциявийнормаларни бекор қилиш бўйича таклиф киритиш.
Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ўзфаолиятида бевосита ташкилотнинг биринчираҳбарига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдорбўлади.
Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалариниташкил этишнинг минимал мезонларитасдиқланди.
Фахриддин МАДРАҲИМОВ,
Наманган туманлараро Маъмурий суди раиси
Бобуржон ҲУСАНБОЕВ,
Наманган туманлараро Маъмурий суди судья ёрдамчиси
Ҳимоя ордери ҳақида
MEHNAT QONUNCHILIGINING MILLIY VA XALQARO HUQUQIY ASOSLARI
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида самарадорлик ва очиқликка йўналтирилган янги ислоҳотлар
ISH VAQTI: HUQUQIY ASOSLARI VA AMALIY TAHLIL
DAVLAT BOSHQARUVIDA KORRUPSIYANING OLDINI OLISH -ADOLATLI JAMIYATNING ASOSIY SHARTI
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
«Грин-карта» ҳозирча йўқ