Кўчмас мулк билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш тартиби
Ушбу соҳадаги низолар айни кундаги аҳолиўртасида энг кўп учрайдиган муаммоларданҳисобланади. Бунинг сабаби биламизки, инсондоимо муқим яшаш учун ўзига бошпана ёки бирорбир фойдали иш билан шуғулланиш учун савдообъектлари, хизмат кўрсатиш шохобчалари барпоэтишган интилиб келган.
Бироқ, ўз ўрнида шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, айрим ҳолатларда фуқароларни мазкур соҳадаги қонунчиликдан бехабар бўлиши бу кабинизолар кўпайишига сабаб бўлмоқда.
Қонунчиликда бу соҳада кўплаб қонунлар ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, улардан бири бу Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2023 йилнинг 29 августдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнидавлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзагакеладиган низоларни судга қадар ҳал қилиштартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлашҳақидаги 426-сонли қароридир.
Мазкур Қарор билан тасдиқланган Низом жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулккабўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишвақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳалэтиш тўғрисидаги ариза ва шикоятларни кўрибчиқиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомга асосан кўчмас мулкка бўлганҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзагакеладиган низоларни кўриб чиқувчи органкомиссия мавжуд бўлиб, ушбу комиссиянингасосий вазифаларидан бири
жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмасмулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатиданўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятлариниушбу Низом ва қонунчилик ҳужжатлариталабларига мувофиқ кўриб чиқиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлатрўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларнисудгача ҳал қилиш чораларини кўриш.
Ушбу Низомнинг 3-бандига асосан Манфаатдоршахс кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлатрўйхатидан ўтказишда қонунчилик ҳужжатлариталабларига риоя этилмаган, шунингдек, рўйхатданўтказувчининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) унингфуқаролик ҳуқуқларини бузган деб ҳисобласа, рўйхатдан ўтказувчининг ҳаракатлари(ҳаракатсизлиги) устидан рўйхатдан ўтказувчиорган томонидан ташкил этиладиган комиссиягашикоят қилиши мумкин
Ушбу комиссияни қароридан норози бўлгантақдирда манфаатдор шахс ЎзбекистонРеспубликаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигиҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан ташкилэтиладиган апелляция комиссиясига
ёки судга шикоят қилиши мумкин.
Ушбу Низомнинг 15-бандига асосанМанфаатдор шахс комиссияга кўчмас мулккабўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишдаюзага келган низоларни судгача ҳал этиш бўйичаёзма ёки рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмийвеб-сайти орқали электрон шаклда мурожаатқилиши мумкин.
Комиссия манфаатдор шахснинг мурожаатиникелиб тушган кундан эътиборан ўн иш куни ичидакўриб чиқиши шарт.
Албатта ушбу ҳолатда бир нарсага эътиборқаратиш керак, яъни Жисмоний шахснингфамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойиёки юридик шахснинг тўлиқ номи ҳамдажойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидагимаълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақиданотўғри маълумотлар тақдим этилган мурожаат, шунингдек, шахсни идентификация қилишимконини бермайдиган электрон мурожаат ёкиимзоланмаган
ва аноним ёзма мурожаат комиссия томониданкўриб чиқилмайди.
Мурожаат рад этилган тақдирда, тегишлихулоса тузилади ва комиссия раиси томонидантасдиқланиб, мурожаат этган шахс бу ҳақда бир ишкуни ичида хабардор қилинади
Ҳозирги кунда, Юртбошимиз раҳбарлигидабарча соҳаларда шаффофликни ва очиқликнитаъминлаш мақсадида барча ташкилотлардаэлектрон ахборот тизимини йўлга қўйиш бўйичакенг ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, давлат идораларига фуқаро
ва тадбиркорлик субъектлари томониданўзларининг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида, уларга онлайн ариза қилиш имкониятлари яратилибберилмоқда
Мазкур тизим, мурожаатларни очиқ ва шаффофкўриб чиқиш, белгиланган муддат ва тартибгақатъий амал қилиш ҳамда мурожаатчиларнингҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишимконини беради.
Наманган вилоят маъмурий суди судьяси
Р.Эргашев
Наманган туманлараро маъмурий суди судьяси
У.Мухиддинов
Маъмурий суд ишларини юритишда вакиллик
Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқи бўйича Қонунчиликда янгиликлар
“Рақамли суд” концепциясидаги навбатдаги қадам
Қонунчиликдаги янгилик
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Анвар Мирзо «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотланди
Кўчмас мулк билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш тартиби