⚡️5 та ахборот тизими, 8 мингта IT–оператор ҳамшираси штати жорий этилди
Аҳолига тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, тиббиёт соҳасини янада такомиллаштириш, тизим ходимлари ва беморлар учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамиша ҳам долзарб саналган вазифалардир.

Лекин бугунги замонавий тиббиётни ахборот технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу боис, кейинги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришни жадаллаштиришга жиддий эътибор қаратиляпти.Эътиборлиси, сўнгги 4-5 йил ичида 3 029 та бирламчи ва даволаш профилактика муассасаларга юқори тезликдаги интернет тармоғи ўтказилди.
Шу билан бирга, 3 турдаги маълумотномаларни «Электрон ҳукумат» тизими орқали бериш бўйича идоралараро ахборот тизимига интеграция қилинди.Соҳага доир 5 та ахборот тизими («Электрон поликлиника», «Emlash.uz», «Bemor.uz», «Xatlov.uz», «Туғилиш ва ўлим ҳолатларини электрон рўйхатга олиш») ишлаб чиқилди.Бундан ташқари, халқаро тажриба ўрганилиб, соғлиқни сақлаш тизимини 2025 йилга қадар рақамлаштириш стратегияси (E-health-2025) лойиҳаси ишлаб чиқилди. Айниқса, 8 мингта IT–оператор ҳамширалари штати жорий этилгани ва бошқа соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг компьютер саводхонлиги оширилгани соҳадаги муҳим ўзгаришлардан бири бўлди.Бир сўз билан айтганда бугунги кунда тиббиёт тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар юртдошларимизга янада сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини беряпти, деб хабар берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
Ҳалок бўлганларнинг оилалари ташлаб қўйилмайди
Президентдан «дух» олган «Зулфиячи» қиз суди ёпиқ тарзда ўтказилади
“UZAUTO MOTORS” АЖга нисбатан иш қўзғатилди
Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғиляптими ёки қизлар?
ВИ БРИКС ўйинлари Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли бошланди
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.