Popular Posts

Дунёдаги энг машҳур тил ўргатувчи мобил иловалардан бири ўз ходимларини сунъий интеллектга алмаштирмоқда

Duolingo иловаси учун энди унчалик ҳам кўп одам керак эмас. Компания одамлар ўрнига улардан анча арзон ва сифатли ишлайдиган сунъий интеллектлардан фойдалана бошлаган. Маълумотларга кўра мингга яқин ходим ишдан бўшатилган.

Албатта, барча ходимлар ҳам бўшатилмаган, сунъий интеллектларни ишини назорат қилиш учун айрим мутахассислар фаолиятини давом эттирмоқда.