Popular Posts

Европа Иттифоқи Хитойга савдо уруши эълон қилди

Европа Иттифоқи Хитойдан кириб келувчи электр транспорт воситаларига 45 фоиз қўшимча тўловларини жорий қилмоқда. Ушбу қоида беш йил давомида амал қилиши режалаштирилган, шундан сўнг уларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ушбу қарорнинг сабаби Европа автосаноатининг нарх борасида Хитойга ютқазишидир.

Хитой ҳозирча дипломатик норозилик билдирди, аммо аллақачон Хитой расмийларининг Европадан коньяк божларини жорий этиш бўйича қарорлари мавжуд.

Албатта, савдо урушлари натижасида юқоридаги товарларнинг нархи сезиларли даражада ошади. Европа бозорларида арзон электр транспорт воситалари йўқолади ва европаликлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг автомобилларини сотиб олишларига тўғри келади.