Fergani Space ўзининг биринчи сунъий йўлдошини 2025 йил 15 январда муваффақиятли учирди. «FGN-100-d1» номини олган сунъий йўлдош Калифорниядаги Ванденберг ҳаво кучлари базасидан SpaceX falcon 9 ракетаси орқали орбитага чиқарилди.

Бу учирма Fergani space ва Туркия космик саноати ривожида муҳим қадам бўлди. Компания 2022 йилда ташкил этилган ва унинг асосий мақсади 2030 йилгача коинотга 120 та сунъий йўлдош юбориш.

Ҳозирда компания иккита сунъий йўлдош қурган ва орбитал транспорт воситаларини яратиш устида ҳам ишламоқда. Компания номи ўзбекистонлик машҳур астроном Фарғоний номидан олинган бўлиб, у фазони ўрганган илк астроном олимлардан бири. Ал Фарғоний илмий тадқиқотлар ва халқаро ҳамкорликка эътибор қаратишини таъкидлайди.

«Fergani -100-d1» сунъий йўлдошининг оғирлиги 102 кг бўлиб, тахминан 510 км баландликда ишлайди, секундига 7,6 км тезликда ҳаракатланади. Ушбу сунъий йўлдош глобал жойлашишни аниқлаш ва алоқа хизматларини тақдим этади. Компания келгуси беш йил ичида 100 та сунъий йўлдошдан иборат Улуғ Бей номли глобал жойлашишни аниқлаш тизимини яратишни мақсад қилган.

Бундан ташқари, Fergani Space орбитал транспорт воситаларини фаол ривожлантирмоқда. Компания нафақат Туркиянинг космик ютуқларига, балки Марказий Осиё ва жаҳон миқёсида космик тадқиқотлар ривожига ҳам ҳисса қўшиб, илмий ва технологик тараққиётда муҳим роль ўйнайди.

Шундай қилиб, Fergani Space муваффақиятлари ва режалари келажакда йирик космик лойиҳалар ва ҳамкорлик учун асос бўлиши мумкин.

от Eldorbek