Бразилияда пенционер «Илон Маск»га 26 минг доллардан ортиқ пул ўтказди
Бразилияда 69 ёшли аёл ўзини Илон Маск деб кўрсатган фирибгар билан бир неча ой мулоқот қилган.
Хабар қилинишича, жабрланувчи фирибгар билан ижтимоий тармоқда танишган. Дўстона суҳбатдан сўнг улар рақамлар алмашишди ва мессенжер орқали мулоқот қилишни бошлашган. Пенционер суҳбатдошини телефонига «Менинг севикли Элоним» деб ёзиб қўйганини айтди.
Фирибгар аёлга гул ва тақинчоқлар жўнатишни ваъда қилган ва бунинг эвазига ёрдам сўраган. Шундай қилиб, нафақахўр унга «самолётга ёнилғи қуйиш» учун пул ўтказди.
Кейинчалик фирибгар уни бир нечта кредит олишга ва бутун суммани турли банк ҳисоб рақамларига ўтказишга кўндирган.
Пенционердан ўғирланган пулларнинг умумий миқдори 26,4 минг долларни ташкил қилади. Аёлнинг фарзандлари унинг уйини 86 минг долларга сотмоқчи эканлигини билиб қолишган ва фирибгарлик фош этилди. Фирибгар бу пулни сармоя қилиб, уч кун ичида 600 мингга айлантиришга ваъда берган.
Маълумки, аёл воқеаларнинг бу натижасидан норози эди ва ўзининг «севимли Элон» билан муносабатларини узишни истамади, чунки у ниҳоят ҳақиқий севгини топганига чин дилдан ишонди.
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов БМТнинг Глобал форумида нутқ сўзлади!
Ҳиндистонда аттракцион қулаб тушди
Ҳиндистондан чиққан ўта хавфли «Нипаҳ» вируси тарқала бошлади
Россияда янги фирибгарлик схемаси айланмоқда
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Мадуро ҳибсга олинди ва суд олдида жавоб беради – АҚШ сенатори
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Судьянинг хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқи