БЎШ ТУРГАН ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
Ҳукумат қарори (247-сон, 21.04.2025 йил) билан “Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом нотурар бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини аниқлаш ва хатловдан ўтказиш, хатлов натижаларини расмийлаштириш, бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланиш мезонлари ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Низомга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари “Давлат мулки” АТда бўш турган давлат кўчмас мулк объектларининг ҳисобини юритиш соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:
🔹тоифаларга ажратиш бўйича:
▪️бўш турган;
▪️меъёрга асосан ортиқча майдон аниқланган;
▪️қурилиши тугалланмаган (1 йилдан ортиқмуддатда);
🔹самарали фойдаланиш чоралари кўрилганлигибўйича:
▪️ривожлантириш дастурларига киритилган;
▪️оммавий савдолар орқали сотилишибелгиланган;
▪️давлат-хусусий шериклик дастурига киритилган;
▪️ижарага бериш учун оммавий савдоларгачиқарилиши белгиланган.
Марказ аниқланган бўш турган давлат кўчмас мулкобъектлари тўғрисидаги маълумотларни хатловякунлангандан сўнг 10 кун муддатда ўзининграсмий веб-сайтида эълон қилади.
Равшанжон ҲОШИМХОЖАЕВ,
Наманган туманлараро Маъмурий суди судьяси
Мирмуҳаммад МИРҲАЙДАРОВ,
Наманган туманлараро Маъмурий суди судья ёрдамчиси
Судьянинг хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқи
Маъмурий процессуал муомала лаёқати
Маъмурий суд ишларини юритишда вакиллик тушунчаси ва турлари
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT
Ozodlik yo’lchisi
3 janrni o’zida mujassam qilgan shoh asar
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти