Кимлар маъмурий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинади

Ўзбекистон Республикасида маъмурий судларда маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича ишлар Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 2020 йил 6 январдаги 600-сонли қарори билан тасдиқланган давлат бож ставкаларида белгиланган миқдорда давлат божи тўланган ҳолда кўриб чиқилади.
Кимлар маъмурий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиниши эса Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги қонуннинг 10-моддасида белгиланган.
Ушбу моддага кўра, маъмурий судларда давлат божи тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:
1) тадбиркорлик субъектлари — тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;
2) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб берилган аризалар бўйича;
3) нодавлат нотижорат ташкилотлари — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;
4) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар — фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;
5) ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, шунингдек уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;
6) давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхонаорганлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича;
7) прокуратура органлари — давлатнинг, юридик важисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бериладиганаризалар юзасидан;
8) адлия органлари — давлатнинг, юридик ва жисмонийшахсларнинг манфаатларини кўзлаб бериладиган аризаларюзасидан;
9) юридик ва жисмоний шахслар — давлатижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устиданбериладиган аризалар (шикоятлар) бўйича;
10) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқаер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ватоморқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқонхўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ҳамдақонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқарувиорганларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалгаоширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқароларўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдоршахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб бериладиган аризалар(шикоятлар) юзасидан;
101) Ўзбекистон Республикасининг Монополияга қаршикурашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари — ўззиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судлар кўрибчиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан;
102) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларинибошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, ЎзбекистонРеспубликаси Давлат активларини бошқариш агентлигиҳузуридаги Бўш турган объектлардан самаралифойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудийорганлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқсудларга кўриб чиқиш учун бериладиган даъволар ва аризаларюзасидан;
103) Ўзбекистон Республикаси Капитал бозориниривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари — ўззиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судлар кўрибчиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан;
11) мулкдорлар — хусусий мулк ҳуқуқини амалгаошириш билан боғлиқ бўлган ўз ҳуқуқлари ва қонунийманфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органларинингва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқаришорганларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларинингҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилишҳақидаги ишлар юзасидан;
12) чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорликжамиятлари — уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларибузилганлиги тўғрисидаги аризалар (шикоятлар) юзасидан;
13) тарафлар — муайян яшаш жойига эга бўлмаганшахсни реабилитация марказига жойлаштириш ҳақидагиишлар юзасидан;
14) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигиҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудийбошқармалари — моддий маданий мерос объектларинимуҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга доиришлар юзасидан;
15) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридагиТадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонунийманфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — тадбиркорликсубъектлари манфаатларини кўзлаб берилган аризалар(шикоятлар) юзасидан.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 9, 11 ва 12-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талаблариниқаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнингқаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносибравишда ундирилади.
Беҳзодбек УМАРЖОНОВ,
Наманган туманлараро Маъмурий суди
архив мудири
Муҳаммаджон ЙЎЛДОШАЛИЕВ,
Наманган туманлараро Маъмурий суди
судья ёрдамчиси