Судлар фаолиятига сунъий интеллект жорий этилади

Барчамиз гувоҳи бўлиб турибмизки, ҳозирда дунё бўйлаб сунъий интелект технологияларини жорий этиш ва уни ривожлантириш соҳасидаги ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда, ҳозирги кунда кўплаб давлатларда инсон турмуш тарзини сунъий интелект технологияларисиз тасаввур қилиш қийин.
Бу борада Ўзбекистонда ҳам барча соҳаларга сунъий интелект технологияларини жорий қилиш, уни такомиллаштирган ҳолда инсон омилини камайтириш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда коррупцион иллатларга барҳам бериш ишлари жаддалик билан амалга оширилмоқда.
Дарҳақиқат, сўнги йилларда юртимизда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда, хусусан суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам 65 дан зиёд қонун, Фармон ва қаролар қабул қилинди.
Хусусан, жорий йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 140-сон Фармони, суд тизимини янги босқичга олиб чиқиш борасидаги ўзига хос қонунчилик ҳужжатларидан бири ҳисобланади.
Мазкур Фармон 9 та асосий қисмлардан иборат бўлиб, биринчи қисми шу Фармоннинг қабул қилинишидан кўзланган мақсадларни ўз ичига олади.
Жумладан, ушбу Фармонга кўра, судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштиришнинг устувор мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, хусусан:
суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси асосида ишларнинг юритилишини
босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга таалуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестирини юритиш;
судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;
Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича “Кибер ҳуқуқ” йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судьялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш.
иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш;
“Рақамли суд” концепсияис асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судьялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш;
Мазкур Фармоннинг иккинчи қисмида судлар фаолиятига “Рақамли суд” концепсиясини жорий этиш ҳақида бўлиб, унга кўра, қуйидагилар амалга оширилиши кўзда тутилган, жумладан:
судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантирилиши;
мурожаатлар судга электрон шаклдаюборилиши;
ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмайди ва суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этиши;
тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларидан ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилиши;
суд харажатлари электрон шаклда ҳисобланади ва тўланади, шунингдек ижро варақалари автоматик равишда ижрога юборилиши;
суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилиши;
сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланиши;
суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилиши шулар жумласидандир.
Юқоридаги каби вазифаларни ўз ўрнида ва бекаму кўст бажарилиши сўзсиз бу фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.
Наманган туманлараро маъмурий суди судьялари:
Хошимхўжаев Равшанхон Исроилхужаевич
Мухиддинов Улуғбек Абдувохидович