Маъмурий суд ишларини юритишда суд чиқимлари

Маъмурий суд ишларини юритишда суд харажатлари давлат божидан ва ишни кўриш билан боғлиқ суд чиқимларидан иборат бўлади.
Давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир.
Давлат божини тўлаш асослари, миқдори ва тартиби, уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, тўлашдан озод қилиш тартиби, давлат божини қайтариш тартиби қонунда белгиланади.
Маъмурий ишлар бўйича давлат божиқуйидагилардан ундирилади:
1) биринчи инстанция судига бериладиган:
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларюзасидан низолашиш тўғрисидаги;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатлибўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини-ўзибошқариш органларининг ва улар мансабдоршахсларининг қонунчиликка мос келмайдиганҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнингҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиганманфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари(ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиштўғрисидаги;
сайлов комиссияларининг ҳаракатлари(қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;
нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқароликҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олишрад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқароликҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдоршахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасиданнизолашиш тўғрисидаги;
давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганликёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатиданўтказишдан бўйин товлаганлик устидан шикоятқилиш тўғрисидаги;
МСИЮтКнинг 271-моддасида кўрсатилганинвестиция низолари бўйича;
МСИЮтКнинг 272-моддасида кўрсатилганрақобат тўғрисидаги;
маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқиймуносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйичаундириш сўзсиз тартибда амалга ошириладиганижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат устидан шикоятқилиш тўғрисидаги;
МСИЮтКнинг 27-моддасида кўрсатилган ариза(шикоят) билан бир қаторда ушбу талабларгасабабий боғланишда бўлган зарарларнинг ўрниниқоплаш тўғрисидаги ариза (шикоят)лардан;
2) бериладиган апелляция, кассация ва тафтишшикоятларидан:
маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари;
иш юритишни тугатиш, аризани кўрмасданқолдириш, суд жарималарини солиш тўғрисидагиажримлар устидан;
3) суд ҳужжатларининг дубликатлари вакўчирма нусхаларини берганлик учун.
Иш ҳужжатларидан фотонусха кўчириш учундавлат божи ундирилмайди.
Суд чиқимлари суд хабарномалари ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларидан, суд тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш, далилларни жойида кўздан кечириш, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлардан, шунингдек ишни кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлардан иборатдир.
Почта харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади, бироқ бу сумма базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан ошмаслиги керак ва суднинг депозит ҳисобварағига киритилиши лозим.
Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг
115-моддасига мувофиқ ундирилади.
Гувоҳлар, экспертлар мутахассислар, таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалар ва уларни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги 570-сонли қарори билан тасдиқланган «Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низоми билан белгиланган.
Давлат божини қайтариш асослари «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасида назарда тутилган бўлиб, унинг маъносига кўра, давлат божи қонунда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланган бўлса, шу ортиқча тўланган қисми, бошқа ҳолларда эса тўлиқ ҳажмда қайтарилади.
Наманган вилоят маъмурий
судининг судьясиШ.Ахмеджанова
Наманган туманлараро маъмурий
судининг раисиФ.Мадрахимов