Ун ғуборли ток қурти ёки ток унсимон қурти
Toк новдалари, барглари ва узумнинг ширасини сўради. Бу қурт шикастлаган токнинг ўсиши секинлашади, узумлари буришади ёки қурийди. Ташқи кўриниши. Урғочисининг танаси кенг тухум шаклида, мумсимон оқ ғубор билан паналаяган бўлади, ип кўринишидаги жуфт думи танасининг тўрт дан бир ёки бешдан бир қисмига тенг келади. Кўпчилиги бир мавсумда уч марта, баъзилари тўрт марта авлод беради. Чала етилган урғочиси токнинг кўчаётган пўстлоқлари остида ҳамда устун, қозиқ ёриқларида ва бошқа жойларда қишлайди. Қуртнинг урғочиси 3,5—4,0 мм узунликда, кенг овал шаклида бўлиб, оқ мумсимон қават билан қопланган. Териси сарғиш-жигар ранг мумсимон модда билан қоплангак бўлиб, узунасига кетган қорамтир чизиғи бор. Ток унсимон қурти ҳаммахўр бўлиб, токдан ташқари анжир, цитрус ўсимликлари ва бошқа меваларга, тут дарахтига, ҳар хил полиз экинларига ва декоратив ўсимликларга зарар етказади. Закавказьедаги кузатишларга қараганда, ток қурти кўпайиб кетганда узум ҳосилини баъзан 40—60% гача камайтириб юборади. Зарарланган узум буришиб ёки қуриб қолади, ток новдалари тузук ўсмайди. Ток унсимон қурти карантин зараркунанда ҳисобланади. Айниқса ёз охирида ва кузда кўпроқ зарар етказади. Ток қуртининг урғочиси занг ва новдаларга 4—40 та, баргларга 100—150 та, шўра бандларига ва ғўрага 250—600 та тухум қўяди. 2019 йилда республиканинг Сурхондарё, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида узумларнинг шингилларигача тушиб кетганлиги кузатилди. Кураш чоралари. Агар узумхўр қуртига қарши кураш ўтқазилган бўлса, ун ғуборли ток қуртига қарши баҳор, ёз ойларида махсус пуркаш ўтқазмаса, ҳам бўлади. Кураш чораларини амалга ошириш зарурати туғилса, кузда ёки эрта баҳорда куртаклар бўртиш олдидан ток туплари Диметоат (10л сувга 15–20 г) билан жиққа қилиб пуркалади. Карбофос (10л сувга 30г) ёки тамаки қайнатмасидан ҳам фойдаланса бўлади.
Я.Турсунбоев,
Давлат карантин инспектори.
Ҳалок бўлганларнинг оилалари ташлаб қўйилмайди
Президентдан «дух» олган «Зулфиячи» қиз суди ёпиқ тарзда ўтказилади
“UZAUTO MOTORS” АЖга нисбатан иш қўзғатилди
Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғиляптими ёки қизлар?
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш
МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШДА ТЎЛАНАДИГАН ДАВЛАТ БОЖИ БЎЙИЧА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛДИ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ