ИСЛОҲОТЛАР, ҚОНУНИЙЛИК ВА АДОЛАТ ЙЎЛИДА ЯНГИЛАНИШЛАР САМАРАСИ
Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар қонун устуворлиги, адолат барқарорлиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат ва жамият манфаатлари муҳофазасини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли.
Тизимдаги ислоҳотлардан кўзланган пирвард мақсад инсон шаъни, қадр-қиммати, ҳаёти дахлсизлиги, ҳар бир шахснинг қонунлар билан қўриқланадиган ҳар қандай ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси устуворлиги кафолати билан чамбарчас боғлиқ.
Соҳадаги ислоҳотлар ва янгиланишлар тараққиёт асри одимлари, ахборот коммуникация технологиялари равнақи билан боғлиқ шиддаткор даврга ҳамоҳангки, бу қулайликлар кўлами ортишига хизмат қилмоқда.
Хусусан, кейинги йилларда мамлакатимизда судлов фаолиятини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга мурожаат қилишини либераллаштириш, умуман одил судловга эришиш даражасини ошириш, шунингдек судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш имконини берди.
Натижада ариза бериш, ишда масофадан иштирок этиш, суд ҳужжатларини олиш ва ишларнинг кўрилиши ҳақида маълумот олиш каби хизматлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлар портали орқали электрон шаклда амалга оширилмоқда.
Ўз навбатида, тараққиёт ва истиқбол одимлари видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган суд мажлисларида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш орқали процессуал қонунчиликни такомиллаштириш заруриятини вужудга келтирмоқда.
“Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни айнан ана шу мақсадга қаратилган.
Дониёрбек ТИЛЛАБОЕВ,
Наманган вилояти Маъмурий суди судья катта ёрдамчиси
Шаҳбозбек ИСМОИЛОВ,
Наманган вилояти Маъмурий суди судья катта ёрдамчиси
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT
Ozodlik yo’lchisi
3 janrni o’zida mujassam qilgan shoh asar
Hamza Hakimzoda Niyoziy: Tarixiy haqiqat va asossiz mish-mishlar tahlili
Behbudiy ijodida teatr san’ati
Наманган вилоят маъмурий суди: йил сарҳисоби
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ