КОНСТИТУЦИЯ- ИНСОН ШАЪНИ, ҚАДР-ҚИММАТИ ВА ҲУҚУҚЛАРНИНГ МУСТАХКАМ КАФОЛАТИ

Мамлакатимизда амалга оширилган конститутциявий ислохатлар ўз мазмун-моҳияти билан “инсон-жамият-давлат” деган тамойилни конститутциявий қоида сифатида мухрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Конституциямизда умуминсоний кадриятларнинг жамият ва давлат манфаатларидан устиворлигини эътироф этилиши халқимиз онгини, маданиятини тубдан ўзгартириш, янгича фикрлаш туйғуларини руёбга чиқаришни тезлаштириш, унда миллий ва мустақиллик ва инсон ҳуқуқлари қонуний жиҳатдан эълон қилиниб, инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон деклерацияси ва бошка халқаро ҳуқуқнинг асосий қоидаларига риоя этган холда инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш асосий мақсад қилиб қўйилган.
Конституция ҳар қандай давлатнинг юзи, киёфаси, обру-эътибори хисобланади.
Конституциянинг биринчи бўлимиконституциянинг Асосий Принципларигабағишланган бўлса, иккинчи бўлимида «Инсон вафуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликларива бурчлари » деб аталиб, унда фуқароликка эгабўлиш, уни йўқотиш асослари, шахсий ҳуқуқ ваэркинликлар, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоийҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг кафолотлари тўлик ёритиб берилган.
Конституциянинг 18 моддасида ҳар бир фуқаромустақил давлатимизда тенглик асосида, бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиши, жинси, эрки, дини, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, жамиятда тутган ўрни, эътиқоди ва мавқеиданқатъий назар конституция асосда тенгэканлигининг эътироф этилиши билан унинг тўлиқкафолати яратилганлиги кўриниб турибди.
Давлатимиз худудида истиқомат қилувчи барчамиллат ва элатларнинг миллий урф одатлари, анъаналари, яшаш қоидалари, тили ва маданийбойликларига хурмат билан муносабатда бўлиш, ўзлигини сақлаган холда уларни ривожлантиришшарт-шароитлари тўлиқ таъминланган. Барчафуқароларнинг бир-бирлари билан тенглигиэътироф қилинган. Айрим шахсларга қўлланилишилозим бўлган имтиёзлар фақат ижтимоий адолаттамойиллари асосида бўлиши тўлиқ кафолатланган.
Шу билан бирга фуқаролар ўзларинингҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишжараёнида давлат ва жамиятнинг ёки мансабдоршахсларнинг қонуний манфаатларига путуретказувчи ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишларибилан бирга бошқа фуқароларнинг ҳам ҳуқуқларива эркинликларига бирон бир тарзда зараретказмасликлари шарт.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларга бўлиниб, конституцияда ҳар бирининг тўлиқ мазмуни, ваколат доираси, ҳимоя этилиши, ўзаро фарқли жиҳатлари ҳамда кафолатланишини аниқ белгилабберилган.
Конституцияда, айниқса, шахсий ҳуқуқ ваэркинликларининг ривожлантирилишига алоҳидаэътибор берилган.
Шахсий ҳуқуқларнинг асосийси-яшаш ҳуқуқибўлиб, инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғиржиноят эканлиги қайд қилинган. Бу конституционнормадан келиб чиққан холда қасддан одам ўлдириш жинояти учун қонунларимизда энг оғиржазо турлари белгиланган.
Айниқса, фуқароларнинг ор-номуси, қадр-қиммати, обрў ва иззатини сақлаш ўз шаънива обрўсига қилинган тажовузларга, шахсийҳаётига ҳар кандай шаклда аралашувга йўл қўймаслик ва турар жойи дахлсизлиги кабиҳуқуқларнинг мавжудлиги билан қомусимизнингмазмуни янада бойитилган.
Конституцияда ҳар бир шахсга ўз фикр вамулохазаларини эркин, мустақил тарзда ифодалашимконияти яратиб берилган, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқлари белгилаб берилган.
Рустамжон Эргашев,
Наманган вилоятимаъмурий суди судьяси