Маъмурий актларнинг қонунийлигини таъминлашда маъмурийсуд назорати

Аннотация: мазкур мақолада маъмурий актларнинг қонунийлигини таъминлашда суд назорати ва унинг аҳамияти, маъмурий тартиб-таомиллар
ва маъмурий актлар бўйича миллий қонунчилик ва амалиётни такомиллаштириш масалалари ёритилган.
Калит сўзлар: маъмурий акт, маъмурий актнинг қонунийлиги, маъмурий суд назорати,маъмурий судловга тааллуқлилик, маъмурий процедура, давлат бошқаруви.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида
“Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади” деб белгиланган.
Маъмурий судларни ташкил этилишини асосий мақсадларидан бири
бу маъмурий органларнинг оммавий ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқий фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш, қайсидир маънода уларни тийиб туришдир. Бунда мазкур органлар ва уларнинг мансабдор шахсларнинг маъмурий актлари
ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)нинг қонунийлигига ҳуқуқий баҳо бериш маъмурий судларнинг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Маъмурий актларнинг қонунийлигини таъминлаш чораларидан бири бири бу суд назорати ҳисобланади. Яъни бунда фуқаролар ва ташкилотлар маъмурий актларнинг қонунийлиги юзасидан судга мурожаат қилиши мумкинлиги белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонуннинг 53-моддасида маъмурий ҳужжат (акт) мазмунига қўйилган талаблар белгиланган бўлиб, унга кўра маъмурий ҳужжат (акт) қонуний, асосланган, адолатли, аниқ ва тушунарли бўлиши керак.
Агар маъмурий актни қонунийлигига қўйиладиган талаблар бузиладиган бўлса, бу уни ўзгартирилиши ёки бекор бўлишига сабаб бўлади
Бу ўринда қонунийлик даражаси нафақат маъмурий орган
ёки мансабдор шахслар томонидан маъмурий актларни қабул қилишдаги моддий нормаларга амал қилиши балки, ушбу актни қабул қилишдаги процессуал нормаларга амал қилинмаслиги билан ҳам белгиланади.
Суд назорати орқали маъмурий актнинг қонунийлиги, асослилиги, адолатлилиги ва мақсадга мувофиқлиги текширилади. Бу эса маъмурий органлар фаолиятининг шаффоф ва фуқаролар манфаатига мувофиқ бўлишини таъминлайди.
Россия Федерациясининг хизмат кўрсатган юристи, юридик фанлари профессори Ю.Соловей ўзининг илмий изланишларида қуйидаги қарашларни келтириб ўтган.
Суд назорати дискрецион (лот. discretio – фарқлаш, ажратиш) актлар устидан, яъни давлат бошқаруви (кейинги ўринларда – маъмурий актлар) томонидан айрим аниқ субъектларга ҳуқуқлар ва/ёки мажбуриятлар берувчи актлар устидан олиб бориладиган назорат маъмурий-ҳуқуқий фан назарияси ва амалиётида муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бу муаммо Россия қонунчилиги ўзгариши, суд ҳокимияти роли кучайиши ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ривожланиши жараёнида янада долзарб аҳамият касб этиб бораётганини кўриш мумкин.
1976 йилда қабул қилинган “Маъмурий процедуралар тўғрисида”ги Германия Федератив Республикаси 114-моддасида эса агар маъмурий орган ихтиёрий равишда ҳаракатланиш ваколатига эга бўлса, суд дискрецион ваколатнинг қонунда белгиланганидан бошқа мақсадда қўлланилиши, ҳуқуқий ёки ҳақиқий (фактик) асосларни нотўғри татбиқ этиш натижасида мазкур принципнинг бузилиши келиб чиқиши ҳолатларининг мавжудлигини текшириши лозимлигига оид нормалар ўз аксини топган.
Бундан ташқари,Эстония давлати судьяси бўлган Т.Христофорова ҳам ўзининг бу борадаги қуйидаги фикрларини билдириб ўтган.
Судларда кўпинча маъмурий ҳужжатларнингқонунийлиги устидан шикоятлар кўриб чиқилади. Маъмурий акт қонунларга асосланган ҳолда қабул қилинган бўлса, уни қабул қилишда дискреционҳуқуқни амалга ошириш билан боғлиқ хатоликлармавжуд бўлмаса ва шакл бўйича қўйилган талабларга мувофиқ келса ҳамда ваколатлимаъмурий орган томонидан ҳуқуқий нормаларига асосланган ҳолда қабул қилинган бўлса, қонунийҳисобланади, шунингдек уни қабул қилишдамаъмурий орган томонидан дискрецион хатога йўл қўйилиши маъмурий актнинг қонунийлигинишубҳа остига қўяди.
Судлар одатда маъмурий қарорларнинг ҳуқуқийасосларини қўшимча текширадилар (масалан, барча ноқонуний қурилмаларни бузиш тўғрисидагиқарор конституция ва бошқа қонунларга мувофиқлигини).
Яна шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистонда маъмурий ҳуқуқ соҳасидаги юқорида таҳлили келтирилган янги қонунлар ўз навбатида маъмурий ҳуқуқнинг илмий назарий асослари ҳамда уни суд амалиётида қўллашнинг янги имкониятларини ҳам очиб беради. Жумладан, маъмурий акт белгиларини тўғри аниқлаш асосида судловга тааллуқлиликни белгилаш осонлашади, шунингдек, маъмурий акт ва маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) қонунийлиги шартларини бирма-бир текшириб чиқиш қонун устуворлиги, жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й.,
2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й.,
3. Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2018 й.,
4. Нематов.Ж.Н. Маъмурий тартиб-таомиллар // Дарслик //Т., 2024. 15 б
5. Христофорова Т. Ежегодник публичного право // Москва, Инфотропик Медиа, 2017. С.36-39
6. Ахтамов Ш.А. Маъмурий ихтиёрийликни амалга ошириш устидан самарали суд назоратини таъминлаш назорати // Тараққиёт тадқиқотлари. 2024. № 13. 46 -49 бетлар
7.http://www.lex.uz.
8.https://www.livelib.ru/publisher.
Хошимхўжаев Равшанхон Исроилхужаевич
Наманган туманлараро Маъмурий суди судъяси
Мухиддинов Улуғбек Абдувохидович
Наманган туманлараро Маъмурий суди судъяси