Олимлар кўзгулар ёрдамида ўсимликлар ўсишини тезлаштиришга эришдилар
Усул нафақат ўсимликларнинг айрим турларини янада самарали ўстиришга ёрдам беради, балки йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган намуналарни ҳам сақлаб қолади. Энг муҳими, бу кўзгуларнинг бир нечтасини сотиб олиш жуда қимматга тушмайди.
Олимларнинг фикрича, айнан шу усул билан дунёдаги энг ноёб ўсимликлардан бири бўлган Сериантҳес нелсонииъни сақлаб қолиш мумкин. Бу ўсимлик фақат Тинч океанидаги Гуам ва Рота оролларида учрайди. Ҳозирги кунда уларнинг атиги 122 та нусхаси қолган. Бу ўсимлик ҳар йили юзлаб кўчатлар беради, аммо қуёш нурига тўймасдан нобуд бўлади. Вазиятнинг ечими эса новдаларга табиий ёруғлик етказиш.
Ушбу масала устида тадқиқот олиб бораётган Гуам университетининг профессори Томас Марлер ва унинг ҳамкасблари бу ғояни экинзорларнинг устига ёпиладиган қишлоқ хўжалиги плёнкасидан олди. Унинг ишлаши оддий: маданий ўсимликлар махсус тешиклардан ўсиб чиқади, қолган барча бегона ўтлар эса етарлича ёруғлик ололмай, нобуд бўлади. Бундан ташқари, қуёш нурларини бир жойда тўплаш учун махсус фольга материалидан тайёрланган қопламар ҳам мавжуд, аммо уларнинг нархи бир неча баробар қимматроқ.
Мутахассислар нур қайтарувчи плёнка ўрнига кўзгуларни танлади. Улар новда атрофида кичик мозаика кўринишида жойлаштирилди. Усулнинг самарадорлигини аниқлаш учун новдаларнинг ярми қуёш нурларидан панада қолдирилди. Натижада, «қуёш энергияси» билан таъминланган намуналар 175 фоиз тезроқ ўса бошлади. Уларнинг яшаб қолиш даражаси эса 161 фоизга ошди.
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов БМТнинг Глобал форумида нутқ сўзлади!
Ҳиндистонда аттракцион қулаб тушди
Ҳиндистондан чиққан ўта хавфли «Нипаҳ» вируси тарқала бошлади
Россияда янги фирибгарлик схемаси айланмоқда
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Мадуро ҳибсга олинди ва суд олдида жавоб беради – АҚШ сенатори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган 2025 йил 26 декабрдаги Мурожаатномасидаги олтинчи йўналиш мазмун-моҳияти
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти