Қозоғистондаги конда шахта қулаши туфайли 7 нафар шахтёр ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Улитау вилоятида жойлашган «Жомарт» конидаги шахта ўпирилиши оқибатида 7 нафар шахтёр ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ФВВ хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, «Қозоқмис» корпорациясига тегишли конда газ портлаши содир бўлган. Ҳозирда ҳодисанинг тафсилотлари аниқланмоқда, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «Тоғ-кон ёки қурилиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш» билан иш қўзғатилган.
Мамлакат бош вазири Ўлжас Бектеновнинг топшириғига кўра, шахта ўпирилиши сабабларини текшириш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус комиссия тузилган. Бугун, 18 февраль куни эрталаб соат 4 га яқин 7 нафар кончи ўлик ҳолда топилган. Жасадлар суд-тиббий экспертизаси ўтказиш учун полиция ходимларига топширилган.
Қидирув ишлари давом эттирилмоқда, унга бош вазир ўринбосари Қанат Бозумбаев раҳбарлик қилмоқда.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Улитау вилоятида шахтёрлар ҳалок бўлгани муносабати билан қурбонларнинг оиласига ҳамдардлик билдирди. Президент ҳукуматга фавқулодда ҳодиса сабабларини синчковлик билан ўрганиш бўйича топшириқ берди.
«Қозоқмис» ҳалок бўлган кончиларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатади. Бунда ходимнинг ўртача йиллик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида компенсация, шунингдек, дафн маросимини ташкил этиш учун 2 миллион тенгедан ортиқ маблағ ажратилади.
Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик учун ҳар ойлик тўловлар, болаларнинг ўқиши учун тўловлар, ҳалок бўлган ходимларнинг кредитлари ва қарзларини тўлаш ҳамда қариндошларининг мурожаатлари бўйича бошқа турдаги ёрдамлар кўзда тутилган.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Олаф Шольц ваколатидан озод этилди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ