Ҳар бир инсон шикастланган пулларга дуч келган ва бундай пуллар билан тўловларни амалга ошириш мумкинми деган савол кўпчиликни қизиқтиради. Аниқлик киритамиз!
Қуйидаги шикастланган банкнотлар товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш ва банкка топшириш мумкин:
🔰 ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилиш бўлган, қоғози сийқаланган (ишқаланиш оқибатида юпқалашиб, юмшоқ қоғоз кўринишига келиб қолган) ҳамда доғлари бўлган ва турли расм ва (ёки) ёзувлар ёзилган банкнотлар;
🔰 йиртилиб бўлакларга ажралган ва елимланган пуллар – агар пулнинг қисмлари шубҳасиз битта банкнотга тегишли бўлса;
🔰 бўёқ моддалари ёки кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар;
🔰 банкнотнинг айрим қисмига (ёки қисмларига) ёзилган ёзувлар ёки бўялган (бўёқ тўкилган) жойи банкнот умумий ҳажмининг 5 фоизидан ошмайдиган банкнотлар;
🔰 банкнотнинг йиртилган, тешилган жойини диаметри ёки йиртилиб тушган бурчаги (қисми) 1 см.дан ошмайдиган банкнотлар;
ранги кескин тарзда ўзгармаган банкнотлар;
🔰 ҳимоя белгилари мавжуд бўлган банкнот бир нечта бўлакларга бўлинган бўлиб, унинг банкнот умумий ҳажмининг 55 фоизидан ортиқ қисми мавжуд бўлиб, унда пулнинг серияси ва тартиб рақами қайд этилган қисмлари сақланиб қолмаган бўлса ҳам бундай банкнотлар «тўловга яроқли» ҳисобланади.
Манба: Наманган марказий банки
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT