ЁЗУВЧИ ИСОҚЖОН НИШОНОВ “ДОВОН” ҲАҚИДА ЯНГИ РОМАН ЁЗДИ
Ўттизинчи йилларнинг охирида, юртимизда иккинчи жаҳон уруши нафаси эсиб турган пайтда, халқимиз очарчилик ва каҳатчиликка қарамай улуғ ишларга қўл урди.
Шимолий Фарғона канали қурилди. Қаҳшаб, қаҳраб ётган чўлларга, тақир ва бўз ерларга оби ҳаёт оқиб келди. Одамлар ерларни ўзлаштириб, экин майдонлари, боғ-роғлар барпо этишди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида эса халқимиз буюк Ипак йўли ўтган Қамчик довонини кенгайтириш ва уни халқаро йўлга айлантириш ишларини бошлади.
Мелоддан аввалги 104 йилда Хитой қўшинлари Даван давлатининг пойтахти Ахсикентни қамал қилганида Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган Қанғли қўшинлари шу йўл орқали водийга ёрдамга келиб, душманни маҳв этишда кўмаклашган.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур Тошкент ва Шоҳруҳияга шу йўл орқали қатнагани ҳақида ҳам маълумотлар бор.
Ёзувчи “ДОВОН” романини ёзиш жараёнида Тошкент – Ўш йўлини бунёд этишда жонбозлик ва фидокорлик кўрсатган инсонларнинг жасоратини қаламга олган.
Эл-юртимиз Й.Охунбоев, А.Икромов, Н.Муҳиддинов. Ш.Рашидов, И.Каримов, Ш.Мирзиёев сингари атоқли ва ардоқли фарзандларини бу борадаги ишларини унутмаслиги учун бугунги ва келгуси авлодларимиз онгу шуурига ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик фазилатларини сингдиришга ҳаракат қилган.
Китобни ўқиган ҳар бир ўқувчи дунё халқлари улуғларини доимо ардоқлайдиган, чексиз эҳтиром кўрсатадиган, ватан фаровонлиги ва ободлиги йўлида тинмай меҳнат қиладиган халқ эканимизга яна бир карра амин бўлади.
Бундай халққа шон-шарафлар бўлсин!
Обуна бўлинг👉 @Jurnalist24uz