Депутатлар мактаб ўқувчиларини хорижий тилларни ўрганишга фаол тарғиб этишмоқда
Бугунги кунда хорижий тилларни ўрганишга қизиқиш дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Бирор бир хорижий тилни ўрганиш одатий меъёрга айланиб бормоқда. Шу сабабли ҳам ХХI асрда ЮНЕСКО “Умримиз давомида тилларни ўрганайлик” деган шиорни ўртага ташлади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам ҳорижий тилларни ўрганишга давлат даражасида эътибор қаратилмоқда. 2021 йил 19 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сонли қарори қабул қилинган. Қарор ижроси юзасидан хорижий тилларни ўргатишни таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида ривожлантириш, ушбу йўналишда таълим сифатини тубдан ошириш, соҳага малакали педагогларни жалб этиш ҳамда аҳолининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Бу борада Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари О.Бабаханов ва Ғ.Бабахановлар томонидан сайлов округи худудида жойлашган таълим муассасаларида ўқувчи ёшларни чет тилларини ўрганишга бўлган қизиқишларини янада орттириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Айни шу мақсадда Наманган шаҳар 1-сонли Давлат ихтисослашган мактаб интернатида Хорижий тиллар куни муносабати билан амалий тадбир ташкил этилди. Тадбирда ўқувчилар томонидан хорижий тилларда шеър ва матнлар ўқилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Тадбир сўнггида хорижий тилларни ўрганишга иштиёқи баланд ва иқтидорли бир гуруҳ ўқувчиларга депутатларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT