CОVID-19 пандемияси бошланганидан сўнг деярли уч йил ўтди. Яхши жиҳати, бу йил у қадар ёдга олинмади.
Ҳатто, коронавирус барҳам топгандек туюлди ҳам, бироқ июль ойида вирус яна ўзини намоён эта бошлади – кўплаб мамлакатларда касалланишлар сони тез суръатлар билан ўсишни бошлади.
Тўғри, кўпчиликда касалликни 2020-2021 йиллардагидан кўра енгилроқ ўтказди. Эмлаш ва коронавирусга аввал чалингани натижасида орттирилган иммунитет ёрдам берди. Бундан ташқари, Омикрон штамми Дельтага қараганда кўпроқ юқумли, аммо камроқ хавфли бўлиб чиқди. Айтиш мумкинки, коронавирус, кутилганидек, мавсумий гриппга ўхшаш касалликка айланди. Бироқ экспертлар бу воқеага нуқта қўйишга ҳали эрта, дейишмоқда. SARS-CoV-2 «сюрпризларни» тақдим этишга қодир.
Бугунги кунда коронавирус – бу қандай хавф?
Оммавий эмлаш, шунингдек, коронавирусни бошдан кечирган одамлар туфайли инсоният SARS-CoV-2 га қарши иммунитетни тезда шакллантиришга муваффақ бўлди. Натижада вирус иммунитетни четлаб ўтиш йўлини топиш муаммосига дуч келди. У буни ҳал қила оладими? Янги штаммлар ҳақидаги сўнгги маълумотларга қараганда, у буни уддаламоқчи.
Сўнгги ҳафталарда, деярли бутун дунё бўйлаб касалланишлар сони кўпая бошлаганида, иммунитетдан қочиш қобилиятини кўрсатган бир нечта янги штаммлар олимларнинг эътиборини тортди. Куз ва қишда бир ёки бир нечта штамм CОVID-19 нинг янги тўлқинларини келтириб чиқариши тахмин қилинмоқда.
Қайси штаммлар CОVID-19 нинг янги тўлқинларига олиб келиши мумкин?
Иммунитетни четлаб ўтишнинг юқори қобилиятини кўрсатган барча штаммлар Омикроннинг турли хил субштаммлари ҳисобланади. Омикрон ўтган йил давомида бутун дунёни қамраб олди ва бошқа штаммларни сиқиб чиқарди. Унинг кўпгина янги субштаммлари BА.2 штаммидан келиб чиққан бўлиб, улар асл Омикрон ўрнини эгаллади. Сўнгги ойларда эса кўплаб штаммлар ўз ўрнини BА.5 вариантига бўшатиб берди.
Улардан бири, яъни BА.2.75.2 Ҳиндистон, Сингапур, шунингдек, Европанинг айрим мамлакатларида тез тарқала бошлади. Аммо дунёнинг турли мамлакатларида учрайдиган БҚ.1.1 штамми ҳозирги вақтда энг кенг тарқалгани бўлиб чиқди. У, олимларнинг фикрига кўра, BА.5 вариантидан келиб чиққан.
Коронавирус: сўнгги мутациялар
Энг ажабланарлиси шундаки, юқоридаги барча штаммлар келиб чиқиши турлича бўлишига қарамай, бир хил мутацияга учраган. Яъни, улар иммунитет ҳимоясини енгишга ёрдам берадиган мутацияларнинг ўхшаш комбинациясига эга. Бу турли систематик гуруҳлар организмлари ўртасида ўхшашликлар пайдо бўладиган конвергент эволюциянинг ёрқин мисолидир.
Барча вируслар вирус геномидаги ярим ўнлаб асосий нуқталарда ўзгаришларни олди. Натижада, улар эмлаш ёки касалликдан келиб чиққан антитаначаларни зарарсизлантиришга қодир. Буни аниқлаш учун олимлар штаммларнинг ҳар биридан бошоқ оқсилининг намунасини олиб, уларни моноклонал антитаначалар ёки инсон плазмасига таъсирини синаб кўришди.
Бундай тестлар тадқиқотчиларга BА.2.75.2 бошоқ оқсили деярли барча моноклонал антитаначалардан самарали равишда қочишга қодир эканлигини аниқлашга имкон берди. CОVID-19 ни даволашда моноканал антитаначалардан фойдаланилади. Тадқиқот бундай даволаш янги штаммларга нисбатан самарасиз эканлигини кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, олимлар BА.2.75.2 одамлар иммунитетини самарали равишда четлаб ўтишини ҳам аниқладилар. 19 сентябрь куни чоп этилган тадқиқотда қайд этилишича, Каролинск институти олимлари ўн саккиз кишидан олинган намуналарининг таҳлил натижалари сабаб BА.2.75.2 улар баҳолаган энг чидамли штамм эканлигини даъво қилмоқдалар.
Тахминан худди шундай хулосага хитойлик олимлар 23 сентабрь куни чоп этилган тадқиқотида хабар беришди. Буларнинг барчаси келгуси ойларда Омикрон штамми пайдо бўлган ўтган қишдаги каби, касалланишнинг ўсишини кўришимизга ишора қилмоқда.
Янги штамм қанчалик хавфли бўлади? Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта, чунки ушбу штамм билан кўпчилик касалланганда аниқ бўлади. Бироқ, олимлар кейинги тўлқин вируснинг қайси омиллари оғир касалликларни келтириб чиқариши ёки олдини олиши ҳақида маълумот беради, деб умид қилмоқда. Бундай ҳолда, олимлар у ёки бу штаммнинг қанчалик хавфли эканлигин