1
1
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартибини белгиламоқда. Тегишли низом жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартибини белгилмоқда. Тегишли низом Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 7 ноябрь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Низомда совғага тавсиф бериб ўтилган. Унга кўра, совға — бу давлат фуқаролик хизматчисига хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан беғараз тақдим этиладиган моддий қийматга эга бўлган моддий ашёлар, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчисига (унинг оила аъзоларига) кўрсатиладиган хизматлар.
Низом ва унинг талабларига риоя этиш давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган барча давлат фуқаролик хизматчилари учун мажбурий ҳисобланади.
Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати бўйича қуйидаги миқдор белгиланади:
Тақдим этилган совғанинг миқдори белгиланган миқдордан ошган тақдирда, белгиланган миқдордан ошган қисми давлат фуқаролик хизматчиси томонидан давлат ташкилотига тўлаш орқали совғани тасарруф этиши мумкин.
Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан қабул қилинадиган совға:
Давлат фуқаролик хизматчисига нақд ёки нақдсиз пул, қимматли қоғозлар, крипто валюта, барча турдаги ўқотар ва совуқ қуроллар, ўқ-дорилар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар, кучли таъсир этувчи препаратлар, порнографик ва диний экстремистик хусусиятга эга бўлган нашр ҳамда материалларни совға сифатида қабул қилиш ёки тақдим этиш тақиқланади.
Давлат фуқаролик хизматчисига тақдим этилган гуллар, озиқ-овқатлар (кондитер маҳсулотлари ва б.), ташкилотларнинг канцелярия тўпламлари (календарлар, буклетлар, ручка, блокнотлар) совға деб қабул қилинмайди ва расмийлаштирилмайди.
Хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан халқаро делегация раҳбарига тақдим этилган совға қийматидан қатъи назар давлат органи тасарруфига ўтказилади. Бунда тақдим этилган совғалар баҳоланмайди ва давлат фуқаролик хизматчиси тасарруфига ўтказилмайди.
Совғанинг баҳоси низомда белгиланган миқдордан зиёд бўлган совғалар тақдири қуйидаги тартибда ҳал этилади:
Давлат фуқаролик хизматчисига хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан тақдим этилган совғаларни қабул қилишнинг қонунийлиги тўғрисида ҳар қандай шубҳалар пайдо бўлганда ушбу масалани бевосита ўзининг юқори турувчи раҳбариятини ёки коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тузилмасини хабардор қилиши шартлиги белгиланмоқда.