Бугунги кунда бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни етти кишидан камида биттасида муайян бир турдаги ногиронлик мавжуд бўлиб, ногиронлиги бўлган шаҳсларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли резолюциясига мувофиқ ҳар йили 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни сифатида дунё бўйлаб кенг нишонланади.
Шундан буён ҳар йили мазкур сана доирасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг муаммоларини ўрганилиб, уларнинг қадр-қиммати, ҳуқуқини ҳимоялаш, турмуш шароитини яхшилашга қаратилган тадбирлар уюштирилади, моддий кўмак ажратилади.
Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Халқ депутатлари махаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов, Ғиёсиддин Бабаханов ва Қобилжон Дадабаевлар ташаббуси билан сайлов округларида истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган шахслар холидан хабар олинди. Фуқаролар билан учрашувлар давомида юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар ва кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида сўз юритилди.
— Давлатимиз томонидан доимий эътибордамиз — дейди Ижодкор маҳалласида исқомат қилувчи фуқаро Комилахон Даминова. Юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги бардавом бўлсин.