Ўзбекистон мамлакатдаги сармоявий ва ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, барча тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш йўлида катта қадамлар ташлади. Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро бозорда кузатилаётган ўзгарувчан жараёнларга қарамай, республика 2024 йилда барқарор ўсиш суръатларини кўрсатди.

Иқтисодиётимиз қарийб икки баробар ошди. Инфляция даражаси тўққиз фоизга тушди. Ўтган йили иқтисодиётга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 1,3 баробар ошиб, 36 миллиард доллардан ошди.

Бунинг самарасида 2024 йил бошидан буён умумий қиймати 70 триллион сўм бўлган 560 та йирик ва ўрталойиҳа фойдаланишга топширилди. Шунингдек, келаси йилда экспорт ҳажмини миллиард долларга ошириш учун замин яратди.

Шу тариқа давлатимизнинг изчил ва пухта ўйланган иқтисодий сиёсати, асосий дастурий ҳужжатларда белгиланган мақсадлар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, глобал муаммолар ҳам ҳисобга олинмоқда.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотини 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни эса тўрт мингга етказиш вазифаси белгиланган. Пул-кредит, солиқ-бюджет ва ташқи савдо сиёсатини ўзаро мувофиқлаштиришга, шунингдек, товарлар ва хизматлар бозорида рақобат муҳитини яхшилашга қаратилган таркибий ўзгаришларни амалга ошириш орқали 2030 йилгача йиллик инфляция даражасини беш-олти фоизгача таъминлаш режалаштирилган.

Стратегиянинг тегишли мақсадлари, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг турлий ўналишлари бўйича жорий дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича вазифалар юкланган асосий идоралардан бири Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигидир.

Вазирлик тузилмасида Хорижий инвестицияларини жалб қилиш агентлиги ва бошқа бўлинмалар фаолиятюритади. Уларнинг вазифаларига республика иқтисодиётига молиявий инвестицияларни жалбэтишга қаратилган ягона давлат инвестиция сиёсатиниамалга оширишда иштирок этиш, ҳудудларнингиқтисодий, ижтимоий ва экологик манфаатлариниҳисобга олган ҳолда инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш; 

хорижий ҳамкорларни ахборот, ҳуқуқий ва бошқа жиҳатлардан қўллаб-қувватлаш,  уларга давлат органлари ва ташкилотлари, тегишли тармоқлардаги маҳаллий тадбиркорлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишда кўмаклашиш; 

Ўзбекистоннинг ижобий халқаро имиджини шакллантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш ва бошқа масалалар киради.

Ўтган йили ИССВ томонидан ташкил этилган мамлакат иқтисодиёти учун энг самарали ва муваффақиятли тадбирлардан бири май ойида Тошкент шаҳрида учинчи Халқаро инвестиция форуми (TIIF-2024) бўлди. Тадбир 93 мамлакатдан 2,5 мингдан ортиқиштирокчини жамлаган бўлиб, глобал мулоқот васармоявий соҳадаги илғор тажриба алмашиш учун платформага айланди.

TIIF-2024 натижасида 26,6 миллиард долларлик шартномалар имзоланди. Бу Ўзбекистоннинг юқори сармоявий жозибадорлиги, форум муваффақиятидан ҳамда инвесторларнинг мамлакатимизга қизиқиши сезиларли даражада ошганидан далолат беради. Таққослаш учун: 2022 йилда TIIFда умумий қиймати 11 миллиард 167 та ҳужжат имзоланган эди. 

Ўзбекистонда хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилиб, кўплаб норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган ва тегишли чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунига асосан давлат инвестиция фаолияти ва инвестицияларни ҳимоя қилиш субъектлари учун қуйидаги кафолат турларини тақдим этади:

— инвестиция фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари;

— маблағлардан фойдаланиш кафолатлари;

— пул маблағларини бепул ўтказиш кафолатлари;

— инвестиция фаолияти тўхтатилиши муносабати билан хорижий инвестицияларни қайтариш кафолатлари;

— инвестор учун қонунчиликдаги салбий ўзгаришлардан кафолатлар;

— ошкоралик кафолати;

— инвестицияларни ҳимоя қилиш.

Экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш миллий тизими доирасида эса маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш; стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш; суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини харажатларини қоплаб бериш; хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни рўйхатдан ўтказиш; молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритишни жорий қилиш харажатларини қоплаб бериш; савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қоплаб бериш каби қўллаб-қувватлаш чоралари кўрсатиб келинади.

Бундан ташқари, маҳаллий маҳсулотлар ва брендлар бўйича рақамли рекламани хорижий интернет жаҳон тармоғи ахборот ресурсларида жойлаштириш;

қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналарига хориждан малакали дизайнер, технолог, маркетолог, сифат назоратчилари ва агрономларни жалб қилиш харажатларини қоплаб бериш; 

тадбиркорлик субъектларига нуфузли халқаро брендларни жалб қилишга, шунингдек, уларнинг нуфузли халқаро брендлар эгалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш харажатларини қоплаб бериш;

Тижорат банкларига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун ресурслар ажратиш;

Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотларни субсидиялаш каби қўллаб-қувватлаш чоралари кўрсатиб келинади.

Ташқи  савдо ҳажмини янада ошириш мақсадида республикамизда 2024 йил давомида қатор ишлар амалга оширилди:

Экспорт ҳажмини ошириш жараёнида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан чарм-тўқимачилик саноати корхоналари эгаларининг Португалия, Италия, Испания, Германия ва Полшадаги йирик савдо тармоқлари ва компаниялари билан музокаралар ўтказиш учун ташрифини ва бизнес миссияларини ташкил этиш катта роль ўйнади.

Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар “Alba Tessile”, “T.I.S.”, “Ametlab”, “ItalTex”, “Sartoria La Torre” va “SI Group”, “Rossorame”, “Weitblick”, “WLL Gmb”, “El Corte Inglés”, “Tendam”, “Gedepsa”, “ACIR” “Southern Europe”, “Gedepsa”, “ACIR Southern Europe”, “El Corte Ingles”, “Tendam”, “LEGS”, “PPHU JOLA-STYL”, “Colorinvest” va “Arlen”, “Textile Group” компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

Натижада тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ва газламаларни етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди, логистика, сақлаш, сертификатлаш, сифат назорати, Италия-Ўзбекистон қўшма брендини яратиш, Европа электрон тижорат платформалари билан ишлаш, Европа Иттифоқи ҳудудида Ўзбекистон савдо уйларини ташкил этиш масалалари бўйича ечимларга келинди.

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Тошкент шаҳрида Халқаро электрон тижорат ва чакана савдо форуми доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги кўмагида ташкил этилган биринчи “Central Asia Retail Week” чакана савдо ва электрон тижорат форуми бўлиб ўтди.

Форум 1,5 мингдан ортиқ иштирокчини, жумладан, 9 та мамлакат бизнес делегацияларуни жамлади, бу Ўзбекистон ва бутун минтақанинг жадал ривожланаётган бозорига юқори қизиқишдан далолат беради.

Форум иштирокчилари логистика инфратузилмасини модернизация қилиш, МДҲ мамлакатларидаги ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда чакана савдога сунъий интеллект ва геомаркетинг сингари янги технологияларни жорий этиш каби муҳим йўналишларни муҳокама қилдилар.

2024 йилнинг 18-27 ноябрь кунлари Европа бозорига мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ошириш мақсадида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ)нинг «Ўзбекистонда Европа Иттифоқининг ГСП+ Имтиёзлар тизимидан самарали фойдаланиш» лойиҳаси билан ҳамкорликда Латвия, Германия ва Франция мамлакатларига бизнес-миссия амалга оширилди.

Бунда Латвиянинг “ELBI”, “KGS GRUPA”, Германиянинг “EDEKA”, “DEDEBIO International” “Keuthmann”, “Lykos”, “Sonnenfrutch” ва Франциянинг “Adla Sp Z O. O” va “RML market”, “Saisof”, “Raphael Primeurs SAS” каби йирик компания вакиллари билан ушрашувлар ташкил этилди.

Ташриф давомида Ўзбекистон агросаноат тармоғида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг юқори сифати ва рақобатбардошлиги сабабли Европа импорт компанияларининг ўзбекистонлик ҳамкасблари билан узоқ муддатли ҳамкорликка тайёрлиги қайд этилди.

Маҳаллий ишлаб чиқрувчи корхоналарни ташқи бозорларга чиқишига кўмаклашиш бўйича Россиянинг нуфузли консалтинг компанияларидан бири бўлган “IMGR” компанияси жалб қилинди “Экспорт акселератор” дастури ишга туширилди.

Жорий йилнинг 8 ноябр куни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида “IMGR” компанияси ва бошқа экспертлари иштирокида “Экспорт акселератор” дастурининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида танлов натижаларини сарҳисоб қилиш билан бир вақтда хорижлик спикерлар ва маҳаллий экспортёрларнинг ўқув модуллари ҳам ўтказилди.

Иштирокчилар акселератор ишининг барча босқичлари, бизнесни экспорт фаолиятига тайёрлашнинг асосий блоклари ҳамда экспертлар ва дастур трекерлари билан ҳамкорлик қилишнинг босқичма-босқич режаси билан танишдилар.

Жорий йил 21-25 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида туман ва шаҳар ҳокимларининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосарлари иштирокида «Бутунроссия ташқи савдо академияси» экспертлари томонидан «Ташқи иқтисодий фаолият асослари» дастури бўйича малака ошириш курслари ташкил этилди.

Бунда малакали экспертлар томонидан ҳоким ўринбосарларига ташқи савдо соҳасида назарий ва амалий билим ва кўникмаларни ошириш юзасидан маълумотлар фойдали маълумотлар берилди.

Россия Федерациясидаги нуфузли “М-Видео” (1000 дан ортиқ савдо дўкони), “Ашан” (241 та супермаркет), “Всеинструменты.ру” (956 та савдо дўкони), “Твой Дом” (20 та гипермаркет) ва “Лента” (246 та савдо дўкони) савдо тармоқларига тўғридан-тўғри ва уларнинг “хусусий савдо белгилари” асосида мева-сабзавот, электротехника ва сантехника буюмларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Жаҳон банки ўртасидаги “Еgate” лойиҳаси доирасида 37 та маҳаллий экспортчиларга “Alibaba” электрон тижорат платформасига 1 йиллик “Gold supplier” пакетини олиш билан боғлиқ харажатлар (222 минг долл.) қоплаб берилди.

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси “Осиё ва Тинч океани минтақасида трансчегаравий қоғозсиз савдони соддалаштириш тўғрисидаги ҳадли битим”нинг расмий аъзосига айланди.

Ушбу Ҳадли битимнинг асосий мақсади электрон шаклдаги савдо ҳужжатлари ва маълумотларини ўзаро тан олиш ва алмашиш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, миллий ва субминтақавий тизимларнинг операцион мувофиқлигини оширишга кўмаклашиш орқали қоғозсиз трансчегаравий савдони ривожлантиришга кўмаклашиш ҳисобланади.

Мазкур Битим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 сентябрдаги ПҚ–316-сон “Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган бўлиб, Ўзбекистон учун 2025 йил 3 февралдан бошлаб кучга киради.

2024 йил 8 февралда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштиришнинг электрон тизимларини ўзаро қўллаш тўғрисидаги битим имзоланди.

Мазкур Битимнинг асосий мақсади Ўзбекистон ва Беларус ўртасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштиришнинг электрон тизимини жорий этиш орқали, савдо тартиботларини соддалаштириш ҳисобланади.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 декабрдаги ПҚ-448-сон қарори билан тасдиқланди.

Осиё тараққиёт банки ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё  ва Тинч океани минтақаси учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCAP) билан ҳамкорликда 2024 йилнинг 
1-5-апрель саналарида Самарқанд шаҳрида “Осиё-Тинч океани савдосига кўмаклашиш бўйича 11-халқаро форум” ўтказилди.

Форумда 50 дан ортиқ хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар  делегацияларининг 200 дан зиёд вакиллари иштирок этди.

Тадбирда савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижасида эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ва Марказий Осиёда савдони ривожлантиришнинг замонавий йўналишлари муҳокама қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 мартдаги 112-сон қарори қабул қилинди. 

Ушбу қарор билан Халқаро брендлар товарларини импорт қилувчилар Реестрини фақат электрон тизим орқали юритиш, аризаларни кўриб чиқиш муддатини 25 кундан 14 кунга қисқартириш, халқаро бренд патентланган товар белгисининг (логотип), шиори, реклама ролиги,  халқаро бренд товарларининг халқаро электрон онлайн савдо майдонларида мавжудлигини ҳамда олиб кириладиган бренд маҳсулотларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинди.

Жорий йилнинг  март-август ойларида “Tashkent City Mall” савдо марказида халқаро брендлар товарларининг айрим турларини импорт қилувчилар вакиллари иштирокида учрашув ўказилди.

Учрашувда Adidas, Boss, Colin’s, Nike, Next,  New Yorker, Hugo, Pandora, Peserico, Pinko, Tommy Hilfiger, Twinset,  Lacoste,  Levis, Skechers,

US Polo, Reebok, Ostin, Crocs  каби 50 дан ортиқ халқаро брендлар вакиллари иштирок этди.

Халқаро брендлар вакилларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октабрдаги 393-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарорига мувофиқ билан амалиётга жорий этилган импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари ҳамда қулайликлардан фойдаланиш имкониятлари ва шартлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги ахборот хизмати 

от Admin