Муҳтарам Юртбошимиз раҳбарликларида жонажон Ўзбекистонимизда эришилган ютуқларимиз тарихга айланиб, олдимизда янгидан-янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифалар ва имкониятлар пайдо бўлмоқда. Шу боис, бугун Сизлар билан биргаликда туманни 2021 йил якуни сарҳисоб қилиб, келгуси йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз лозим.2021 йилда амалга оширилган ишлар бўйича.Ўтган давр мобайнида пандемия шароитида иқтисодиёт тармоқларини, шу жумладан тадбиркорлик субъектларини узлуксиз ишлашини таъминлаш, фаолиятини вақтинча тўхтатган корхоналар фаолиятини қайтадан тиклаш, бюджетга тушумлар миқдорини кўпайтириш ва бу орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича сектор раҳбарлари ва бошқа мутассади идора ва ташкилотлар билан биргаликда бир қатор ишлар амалга оширилди.Жумладан, 2021 йил январь-ноябрь ойлари якуни билан ўтган йилга нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 106,2 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 104,3 фоиз, пудрат ишлари 109,6 фоиз, чакана савдо айланмаси 106,7 фоиз ва жами хизмат ҳажми 121,8 фоизни ташкил этмоқда.Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари улуши 1 238,0 минг сўмни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 6 833,3 минг сўмни, пудрат ишлари 1 533,9 минг сўмни, чакана савдо айланмаси 2 854,2 минг.сўмни ва хизмат ҳажми 3 609,5 минг сўмни ташкил этади.Маҳаллий бюджет ижроси:Жорий йилда туман бюджет даромадлари режаси 40,6 млрд.сўмни ташкил этиб, амалда 42,2 млрд.сўмни ёки 1,5 млрд.сўмга (103,9%) ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.Шунингдек, маҳаллий бюджетнинг харажатлар режаси 166,1 млрд. сўмни ташкил этиб, амалда 100 фоизга молиялаштирилади.Туман маҳаллий бюджетининг ҳаражатлари қуйидаги масалаларни ҳал этишга йўналтирилди. Шу жумладан:Мактабгача таълим соҳасига 14,0 млрд.сўм;Халқ таълими соҳасига 10,7 млрд.сўм;Соғлиқни сақлаш соҳасига 66,5 млрд. сўм;Маданият соҳаси учун 1,8 млрд. сўм;Спортни ривожлантириш учун 2,5 млрд. сўм;Бошқа соҳалар учун 70,5 млрд. сўм.Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида сув тармоғини яхшилаш, ички йўлларини равон ҳолатга келтириш учун 1,0 млрд.сўм, дастурларнинг параметрларини амалга оширишга йўналтирилди.Бундан ташқари Ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш мақсадида 2,8 млрд.сўм маблағлар йўналтирилди.Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш:Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб қувватлаш бўйича ўз вақтида қабул қилинган Фармон ва қарорлар пандемия даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этди. Хусусан, Тадбиркорларнинг мавжуд муаммолари, фикр-мулоҳазалари билан яқиндан танишиш ҳамда уларни ижобий ҳал қилиш мақсадида ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари “Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви” мунтазам ташкил этиб келинмоқда.Хусусан, ўтган 3 ой давомида 11 маротаба учрашувлар ўтказилиб, унда 178 нафарга яқин тадбиркорлар иштирок этди. Тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган муаммо ва таклифларни ўз муддатларида ечимини топиш чоралари кўрилмоқда.Йил давомида Бош вазир қабулхонасига жами 609 та тумандаги тадбиркорлар томонидан мурожаатлар келиб тушди, шундан, 367 таси (60,3 %) қаноатлантирилди ва 233 тасига хуқуқий тушунчалар берилди.Туманда тадбиркорлик субъектларини янада яхшилаш ва тадбиркорлик субъектларини икки баробарга ошириш юзасидан кўрилаётган чоралар натижасида жорий йилнинг ўзида 418 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди ҳамда туманда фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари сони 2 105 тага етказилди. Жорий йил давомида жами 4 519 нафар фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига 130,5 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди. Жумладан, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 2 284 нафар мижозларга 54,4 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилиб, бунинг ҳисобига 2 284 та янги иш ўринлари яратилди.Бандлик масаласи:Жорий йилнинг ўтган даврида туманда 118 та лойиҳаларда 3 594 нафар янги иш ўринлари яратилди.