СУДЬЯЛАР ПСИХОЛОГИК ТЕСТДАН ЎТКАЗИЛДИ
Бугунги кунда одил судловга эришиш ҳамда суд иши юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, номзодларни танлаш ва судьялик лавозимига тайинлаш тизимини янада комиллаштириш, юртимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан судьялар психологик тестдан ўтказилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ҳар қандай касб эгасининг фаолиятидаги самарадорлик унинг руҳий ҳолатига бевосита боғлиқ. Судьялик лавозими ҳам ана шу жараёнда фаол қатнашади. Шу жиҳатдан, уларнинг касбий кўникмаларини изчил равишда ошириб бориш талаб этилади.
Наманган муҳандислик-қурилиш институтида бўлиб ўтган психологик тест синовида вилоятда фаолият олиб бораётган иқтисодий, маъмурий, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судларнинг судьялари қатнашдилар. “Психологик тест” электрон дастури ёрдамида иштирокчилар қатъийлик, босиқлик, жиззакилик, стрессга чидамлилик, коррупция, алкоголь маҳсулотларига мойиллик ва бошқа хусусиятларни аниқлаш бўйича берилган тест топшириқларини бажаришди.
Айтиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан мамлакатимизда фаолият юритаётган барча судьялар учун шу каби психологик тест синовлари босқичма-босқич ўтказилмоқда.
Элёр Абдувоҳидов,
Наманган вилоят
маъмурий суди архив мудири
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.