«2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарликни ҳозирдан бошлаймиз» – Энергетика вазири ўринбосари
2023 йил куз-қиш мавсуми учун тайёргарлик ишларини ҳозирдан бошлаш зарур. Бу ҳақда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев бугун (22 декабрь) бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида маълум қилди.
Шерзод Хўжаевнинг айтишича, энг катта хатолардан бири куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини иссиқ мавсумда бошланиши билан боғлиқ бўлмоқда.
«Кейинги йилги куз-қиш мавсумига тайёргарликни ҳозирдан бошлашимиз керак. Йиллар давомида йўл қўйган хатоларимиздан бири – куз-қишга тайёргарликни иссиқ мавсумда бошлашимизда. Оқибатда муаммоли нуқталардан бўлган ижтимоий соҳа объектларини кўмир билан таъминлаш ва иситиш тизимини барқарор ишлаши, электр ва газ таъминоти тизимларини барқарор ишлашини реал шароитларда текиширишнинг имкони бўлмайди.
Ижтимоий соҳа объектларини жорий куз-қиш мавсумидаги муаммоларини ўрганган ҳолда кейинги йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади.
Ижтимоий соҳа объектларига жорий куз-қиш мавсуми учун 518 минг тонна маҳаллий кўмирни 1 ноябргача етказиб бериш вазифаси қўйилганди. Бу ҳажмдаги кўмир маҳсулотлари етказиб берилди. Лекин ҳақиқатан жойларда мана шу кўмирларни ёқиш орқали биноларни иситишда кўплаб муаммоларга гувоҳ бўляпмиз. Шунинг учун кейинги йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ҳозирдан бошлаймиз.
Яна бир аҳамиятли жиҳат шундаки, аҳолини суюлтирилган газ ва маҳаллий кўмир билан таъминлаш масалалари алоҳида назоратга олинган. Бу ерда ҳажм нуқтаи назардан айрим мажбуриятлар юклатилган. Шу билан бирга, етказиб берилаётган суюлтирилган газ ва кўмирнинг чакана нархлари бугунги биржада кўришимиз мумкин бўлган улгуржи нархлардан анча арзон. Бу тартибга солинган нархлар ҳисобланади», – деди вазир ўринбосари.
Мажлисда Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров 2022 йилда ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари учун маҳаллий бюджетлардан 770 миллиард сўм маблағ ажратилганини айтди.
«Шундан жорий таъмирлаш тадбирларига 550 миллиард сўм маблағ кўзда тутилган. Бевосита кўмир сотиб олиш учун 187 миллиард сўм маблағ ажратилди», – деди у.
Аҳадбек Ҳайдаровнинг қўшимча қилишича, 2023 йилда ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларига янада кўпроқ маблағ йўналтирилади.
«Келаси йилда бу тадбирларга маҳаллий бюджетлардан жами 862 миллиард сўм ажратилади. Бунинг ичида мактаблар ва боғчалардаги қозонхоналарни таъмирлаш ёки алмаштириш учун бериладиган маблағлар ҳам бор. Масалан, бундай таъмир ишларига 2022 йилда 34 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилган бўлса, келгуси йилда 50 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирилади. Кўмир биринчи навбатда ижтимоий соҳа объектларига етказилади», – деди вазир ўринбосари.
Мажлисда 2022 йилда соғлиқни сақлаш объектларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш учун республика бюджетидан 48 миллиард сўм маблағ ажратилгани ҳам айтиб ўтилди.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT