УЙ-ЖОЙ ДАХЛСИЗЛИГИ ҲУҚУҚИ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасига кўра, ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга .
Унга кўра, ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
Уй-жой дахлсизлиги инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 45-моддасида турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кириш, мансабдор бўлмаган шахс томонидан содир этилганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 142-моддасида Турар жойга унда яшовчиларнинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб ғайриқонуний бостириб кирганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда инсон ва фуқароларнинг уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқи чекланиши мумкин.
Жумладан, гаров муносабатларида ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилганда, мулк национализация, реквизиция, мусодара қилинганда.
Фуқаролик кодексининг 202-моддасига кўра, национализация — фуқароларга ҳамда юридик шахсларга қарашли национализация қилинаётган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини ҳақ тўлаш асосида қонунга мувофиқ давлат ихтиёрига ўтказишдан иборат.
Мазкур кодекснинг 203-моддасига кўра, реквизиция деганда табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар юз берган тақдирда ва фавқулодда тусдаги бошқа вазиятларда мол-мулк жамият манфаатларини кўзлаб, давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ мулкдордан унга мол-мулкнинг қийматини тўлаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартлар асосида олиб қўйилиши мумкинлиги тушунилади.
Ушбу кодекснинг 204-моддасига кўра, қонунда назарда тутилган ҳолларда мол-мулкнинг суднинг қарорига мувофиқ жиноят ёки ўзга ҳуқуқбузарлик қилганлик учун ҳақ тўламасдан мулкдордан олиб қўйилиши мусодара ҳисобланади.
Шу билан бирга, инсон ва фуқаролар уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқини амалга оширишда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузмасликлари шарт.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, мажбуриятсиз ҳуқуқлар мавжуд бўлиши мумкин эмас.
Одилжон Турдиев,
Наманган вилоят маъмурий суди судьяси
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT