Кўнгли нозиклар кўрмасин. Британияда қарийб бир ҳафтадан бери ўнг-қанот миллатчилар ва нео-нацистлар ғалаёнлари бўляпти. Тўхтамай ёғадиган ёмғир ҳам аксига олиб жим ва иссиқда ҳамма нацистлар ипидан узилиб кўчага чиққан.
Ҳаммасига душанба куни Ливерпул яқинидаги Саутпорт шаҳарчасида юз берган даҳшатли ҳужум сабаб бўлди. Унда 17 ёшли Аксел Рудакабана исмли бола рақс тўгарагига пичоқ билан кириб 6-12 ёшлардаги беозор қизчалар ва тарбиячиларини пичоқлади. Учта бегуноҳ гўдак ўлди.
Сўнг Твиттер/Х да фейк хабар канали ҳужумчи “Али” исмли мусулмон қочқин дея ёлғон хабар тарқатиши ортидан миллатчилар ғалаёнлари бошланиб кетти. Твиттер ўзи Маск қўлига ўтганидан бери ҳақиқий аҳлатхонага айланган — Илон Маск фейкдан ҳимояловчи ва фактчекинг ходимларини кескин қисқартириб, пул эвазига нацистларга ҳам галочка бера бошлаган. Натижа мана — фейк хабар ҳақиқий ҳаётни издан чиқаряпти.
Ҳужумчи бола эса Британияда туғилиб ўсган. Ота-онаси Руандадан, лекин шу ернинг тарбиясини олган британ бола. Исломга мутлақо алоқаси йўқ. Мақсади ҳам ноаниқ. Лекин нацистларга бунинг фарқи бўлмаяпти — улар Саутпортдаги масжидни вайрон қилишди, кўчаларда қора ва осиёликларни тутиб уришяпти, қочқинлар жойлашган биноларга ўт қўйишяпти. Хуллас, даҳшат.
Ҳукумат тепасига яқинда сўл-қанот/марказчи Лейбористлар келса-да, сайловда миллатчи партия ҳам кўп овоз олди. Британияда ҳам радикал миллатчилик муаммоси етилгани аён бўлди. Кўплар онлайн фейк тарқатувчи ижтимоий тармоқларни жавобгарликка тортишни талаб қиляпти, чунки бундай “эркинлик”дан одамларнинг томи кетяпти.